Ғалаба куни


Чоракталик ароқ дарча олдида
ялтирар — унга жўр милтирар юлдуз.
У шошилмай тақди орденларини
ва урушни ўйлаб ғам чекди маъюс.

Кўз ўнгида хира туман оралаб
бўлди ғўр йигитлар чеҳраси пайдо.
Тани кучга тўлган ёш йигитларга
шўхлик қилиш эди у ерда раво.

Қандай соз ёвузлик билан жанг қилиб,
кўксингни тўлдириб ололсанг нафас.
Ўлим мўъжизадай туюлар, ҳатто
тасодифан ўтса ёнингдан бесас,

ва ортиқ деярли қўрқинчли эмас, —
юрагингни ўртаб бўлган у олдин.
Тангри унутган мулк сингари ёлғиз,
маҳкум этиб бўлмас мақомда ёрқин.

Қай бирин белгилаб навбат олиш шарт,
Усиз бор бўлмоқлик — маҳолдир нуқул...
Бешафқат тақдирнинг дастида ахир
ишонувчан, оқил бола янглиғ ул —

ҳозирги деҳқонлар оғилида ҳам
ҳужумдан қўрқинчли — собес*га кириш.
Ғайриоддий юртда, маълум тушунча
асосида яшаш — тақдирда йўқ иш.

Унинг учун байрам — гуноҳни доим
беихтиёр ювиш саналар ҳануз.
Демак, замин узра асло сўнмагай
деҳқонларни ғорга бошлаган Юлдуз.


* Ижтимоий таъминот бўлими.