Уфалейга борардим, мен паровоз томида...
* * *
Уфалейга борардим, мен паровоз томида,
иккала қўлим билан қучганча ўз дўстоним —
Алвасти, Тошбақани, кўз қисиб болаларча.
Қулоқларим ва бурним узра учар осмоним.
Кўк ҳавога ётиш ва учиш мумкин деярли,
Чексиз кенгликка боқиш мумкин нам нигоҳ билан:
Сўлда ўрмон, ўнг яйлов, лесовоз, тракторлар.
Ана, дайди-ишчилар тузатар ўзин тонгдан.
Замбуруғчи болалар, ана, саватли хотин.
Ювар бадқавоқ йигит дарёда мотоциклин.
Иссиқ шамолда ётиш ва ўйлаб-ётиш мумкин:
балки бундан ҳеч ерга кетмаган маъқулмикин?
Бўлмаса, она сути оғзидан кетмаган мен —
гўл паровоз томида Уфалей борармидим!
Ҳар вагонда бекорчи мастнинг талаби билан
Сверловск дайдилари «прима» чекар эди.



