Қўнғизларнинг баҳорги парвози
Бўш ўрмон оралаб қўнғизлар учар,
нишаб шохлар ила бошқариб ўзин,
биз кўра олмасмиз уларнинг суюқ
ҳамда биздан ниҳон кўкимтир кўзин,
қанотга боғланган, бўктирилгандир
қатронга, неки бор лаш-лушлар бари,
кўринмас биз томон қаратилмаган
уларнинг яширин қисиқ кўзлари,
шарқ уларни нафис шляпаларда
ёндириб, чивиндек қирар, яралар,
уларнинг остидан чалғига тортиб,
қияликдан чалғи ҳиди таралар,
қуриб қолган йирик қатронлар бот-бот
қаншаридан кўчиб тушар ҳар сафар:
элтади қамашган таналар аро
уларни ўлимдан ўлимга қадар.





