Уч қўшиқ
1
аскарлар кетиб борар
трам-ширам-тантана
роҳиблар кетиб борар
бутхона-бутхона
этиклар кетиб борар
ғарч-ғурч ғарч-ғур
ҳаммасида оз-оздан
гурлур гулдур гулдур
олмагин
аскар ўқин
бузмагин
роҳиб шавқин
ҳолига вой этикнинг
шалоп-шулуп бўлар кир
ҳаммаси ҳам оз-оздан
зое зое зоедир
2
урилади қайиқча
кўримсиз қирғоққа, о
малакларнинг қўшини
дайдир қайинзор аро
бошқа қўшинлар эса —
қарағайзорда беун
...тун чайқар қайиқчани
унда қичқиради кун
мен не қилай, қилайми
алла айтайинмикин
қайда қачон уйғотар
бизни янги ер учун?
бир косада хас кули
суяк ва лоф ўраси
бошқасида урён-тош
сувда лов-лов ёнади
ва чайқалар косалар
алла-алла, алла бор
урилади қайиқча
кун ухлайди
тун бедор
3
Омочлар
гўнгқарғалар — улар байроғи
паҳлавонлар — улар ван Гоги
муваққат биномизга у келар нур ёмғир аро
ҳалқалар
«дўзах ва унинг акси»
учқур ақл арслонлари
сўқир доғлар каби келар уйқучи уйлар аро
осмон гумбази
аро
ва олдинда эрк бордир
кўкракни шиширар кўзёш кўкракда узилар ғул




