The Dark Side of Love
Эслаб олис тушкун кунлар муҳаббатини,
ёдгор учун бериб сўнгги бемаъни жасад,
тўлиқ ишғол маҳоллигин, маъносизлигин,
қандай қилиб ўлдирганин эслайман, фақат
шундай ишғол этмоқки, тан, ҳислар ва фикр
ўстирсайди титроқларим, ингроғим қадар,
нафас олиш, назар солиш, исмим бўлсайди,
дўнса эди қўпмоқликка, мен тушсам агар.
Азоб қолди, бори йитди, улар ўрнига
англаш қолди ҳақиқатнинг ёмонин нохос,
бу — бор ҳаёт, тафтин олиш, оддий жазолаш,
маҳрум этиш ҳаётдан ва қотиллик, холос,
бундай севги маҳол, даҳшат, заққум, шу боис
келаётган ҳажру фироқ олдидан гўё
қолди қуюқ қийноқлардан қийналиш фақат,
ишқдан титраб, қўрқинчли туш панжаси аро.





