Сабр, сабр — қолгани шу, барчаси кетиб...
* * *
Сабр, сабр — қолгани шу, барчаси кетиб,
йўқотишлар қумли вақти келганда етиб,
чўл вақти куч ва тошларни отаётган дам.
Десанг: қайтгил, эс-ҳушингни йиғиб, айла жам —
унутдингми ичда ўсган шохларни букун? —
дейман: энди бу залворлар оғир мен учун.
Ерга тиқиб асра мени ғўр ниҳолсимон.
Бу ер — қаттиқ тош, қумлигин биларсан аён.
Анор донин қоқ уясин салқинда чил-чил
синдирасан, бу — ўткинчи кунингдан далил.
Кўринмас бахт ила улар тушмоқда сизиб!
Сен ютасан тез — постфактум*, ўғридай писиб.
Қаҳрамонлик, вақти ўтган режа — бесаноқ,
бунда сувда жим юришдан ким берар сабоқ?
Ғамни қандай сўнгигача ичайлик бир-бир,
ёв эгнига лаб босишга қадар? У ахир,
биздан кулиб, майнавоздай девор бўйлаб тез
чопар, тўсиқ ошмай қандоқ ўсарсан бу кез?




