Ширин тушлар тилайсан — даҳшатга айланар у...

* * * Ширин тушлар тилайсан — даҳшатга айланар у, ёв томонга қарайсан — тескари шайланар у, бармоқ ила санайсан — бешга беш чиқмайди-ку: миш-миш юрар, ўй-фикр аро кўрингайдир руҳ. Ёвуз эҳтиросни қув — кўпайиб чиқар қат-қат, сеҳрдан қутқарасан — сеҳрланар коинот. Одамлар тунга ифлос кўзгу билан қарашди, унда эса бўрилар беўхшов увиллашди, ўхшашлар ва қаллоблар, иблислар, каламушлар, даҳрий-чолнинг қабрини ковлаб уни олмушлар. Ҳайдайсан ёвуз руҳни, у чиқиб кетар, фақат, сеҳрдан қутқарасан — сеҳрланар коинот. Одамлар емиш учун уришар гала-гала, ухлашар юра-юра, уйғонмайдилар сира. Қулоғига карнай чал — югурар, чарчар, тайин, такрорлайди «бу-бу» деб, лек очмайди кўзларин. Ғулларни узсанг, дарров бўлар янгиси бунёд, сеҳрдан қутқарасан — сеҳрланар коинот. Илм-ла англат, нега бундайин қўшилгуси тан руҳга, юз тасвирга ва олмага меваси, бўшлиқ, ёриқда эса — даҳшат тўпланиб қолур, ўлган чолни тўдага қўшади ғала-ғовур. Тизим, тартибни минг бор тўғрила, қотмас асло, сеҳрдан қутқарасан — сеҳрланади дунё.