Ширин тушлар тилайсан — даҳшатга айланар у...
* * *
Ширин тушлар тилайсан — даҳшатга айланар у,
ёв томонга қарайсан — тескари шайланар у,
бармоқ ила санайсан — бешга беш чиқмайди-ку:
миш-миш юрар, ўй-фикр аро кўрингайдир руҳ.
Ёвуз эҳтиросни қув — кўпайиб чиқар қат-қат,
сеҳрдан қутқарасан — сеҳрланар коинот.
Одамлар тунга ифлос кўзгу билан қарашди,
унда эса бўрилар беўхшов увиллашди,
ўхшашлар ва қаллоблар, иблислар, каламушлар,
даҳрий-чолнинг қабрини ковлаб уни олмушлар.
Ҳайдайсан ёвуз руҳни, у чиқиб кетар, фақат,
сеҳрдан қутқарасан — сеҳрланар коинот.
Одамлар емиш учун уришар гала-гала,
ухлашар юра-юра, уйғонмайдилар сира.
Қулоғига карнай чал — югурар, чарчар, тайин,
такрорлайди «бу-бу» деб, лек очмайди кўзларин.
Ғулларни узсанг, дарров бўлар янгиси бунёд,
сеҳрдан қутқарасан — сеҳрланар коинот.
Илм-ла англат, нега бундайин қўшилгуси
тан руҳга, юз тасвирга ва олмага меваси,
бўшлиқ, ёриқда эса — даҳшат тўпланиб қолур,
ўлган чолни тўдага қўшади ғала-ғовур.
Тизим, тартибни минг бор тўғрила, қотмас асло,
сеҳрдан қутқарасан — сеҳрланади дунё.





