Хона тўла меҳмон. Нўхатли...
* * *
Хона тўла меҳмон. Нўхатли
онам кийган кўйлакнинг нақши.
Ва катталар бўлинган икки:
Яхши ҳамда жудаям яхши.
Қадаҳ саси, одамлар завқи,
Дадам пуфлаб чекар папирос.
Униси Нью-Йоркка жўнайди,
Бу ғилдирак остига, бехос.
Қуюқлашар кузги қоронғи,
Битар ҳазил ва қадаҳ сўзи.
Бу саратон билан оғрийди,
Унисининг оғади эси.
Ва хонада ўчади чироқ.
Ва юзларни қоплайди тийра.
Хайрлашув чўзилар узоқ
даҳлиз ичра, нақ ўттиз йилга.
Шундай давом этмоқда ҳамон,
гарчи калсиз, қаддингиз букик,
чиқаркансиз бизнинг эшикдан,
барчангиз шод, барчангиз тирик.





