Битцининг бир чеккасида ташландиқ боғ бор...

* * * Битцининг бир чеккасида ташландиқ боғ бор, Мева берар эски одат бўйича маъюс. Ҳали-ҳамон одамларни синайди такрор, Бошидаги кулфатларни сезмайди ҳануз. Бунақасин кўрмагансан ҳеч қайда ҳаргиз Ахир асил Оқ Етилиш бу, яхшироқ боқ! Полякларга биз беадад минглар тўлаймиз Азиз, тотли нарсамизни маҳв этиб бироқ! Унут боғда, одамови олмалар аро Кучук билан тентирайман беором, дилхун. Бўлсайди, ҳеч қурса, кампир ё бир дайди то Ушбу боғни эртакнамо яшнатмоқ учун!.. Шундаймасми, шоир, сен ҳам сермева буткул, Лек бизда бор супермаркет, барларга ҳавас. Талаб топмай, ёввойига дўнарсан нуқул, Шундаймасми? Шоирдан шул жавоб: шундаймас.