Ҳеч кимни ёқтирмай яшадим маъюс...
* * *
Ҳеч кимни ёқтирмай яшадим маъюс,
Ўз, ўзга нуқсидан кўзимни узиб.
Сен-чун, болаларча инжиқлик, туйқус
Табассум деб уммон кечаман сузиб.
Кузги далада ўз ортимдан чопиб,
Ноумид севгидан сўрашга шайман.
Умримни иккига бўлишим — вожиб,
Яшаш мумкинмас гар, қандай яшайман.




