Уфалейга борардим, мен паровоз томида...

* * * Уфалейга борардим, мен паровоз томида, иккала қўлим билан қучганча ўз дўстоним — Алвасти, Тошбақани, кўз қисиб болаларча. Қулоқларим ва бурним узра учар осмоним. Кўк ҳавога ётиш ва учиш мумкин деярли, Чексиз кенгликка боқиш мумкин нам нигоҳ билан: Сўлда ўрмон, ўнг яйлов, лесовоз, тракторлар. Ана, дайди-ишчилар тузатар ўзин тонгдан. Замбуруғчи болалар, ана, саватли хотин. Ювар бадқавоқ йигит дарёда мотоциклин. Иссиқ шамолда ётиш ва ўйлаб-ётиш мумкин: балки бундан ҳеч ерга кетмаган маъқулмикин? Бўлмаса, она сути оғзидан кетмаган мен — гўл паровоз томида Уфалей борармидим! Ҳар вагонда бекорчи мастнинг талаби билан Сверловск дайдилари «прима» чекар эди.