Баҳор
Бу ўша қиз. Бу ўша қиздир.
Совқотган ариқда музлар бирма-бир
синмоқда қарсиллаб, синар дод солиб.
Ярқирайди оқим, шарқирар оқим.
Нагатин қирғоғида яна баҳор.
Санқилар ва итлар, қарғалар ичра
қизил ўт ўчириш мошин сигнали
қизиқувчан бола чопади: ана!
музости бағридан чиқиб келади
энг биринчи чўкиб ўлган ул кимса.
Бу ўша қиз.
Камалакранг лойқа сувнинг тубидан
ўлик сув ғажиган йиртиқ жинсида
сочин турмагида яшил сувўтлар,
сигарет қолдиғин илакиштирган.
Нагатин қирғоғида яна баҳор.
На бошмоғи бордир унинг, на юзи.
Нарвонлар чўзилар, яна чўзилар
дарёнинг бўйидан ҳамда энидан
ўт ўчирувчилар тирмашиб кирар.
Болалар қувончи, шодон қийқириқ,
дубулғада офтоб нақш солган даҳшат —
нари тур, сузиб кет, кет аралашиб —
қизил нур чалғитар ўт ўчирувчин,
оҳ, нарвон шўнғийди тубанга қараб.
Кўтар камзулидан! Бу ўша! Ўша!
Бу баҳор қувончи, баҳор ингроғи,
лол қолган оломон бошлари узра
илгакнинг учида осмон-фалакда
парвоз этаётир ўша қиз.




