Вариация
Белгиланган кўз билан кўриш,
осмон ости пардаси-ла соз —
бирданига ҳам қушдек бўлиш
ҳамда бўлиб паррандашунос,
ва эрта тонг, ғира-шира чоғларда, олис
қўшни томлар, чордоқдаги ин ора, ёлғиз
ётоқдаги бир гўзални, бўлганча мафтун
лирикага ғарқ Парижда бошқа баландроқ
деразадан кузатиш учун.
Кафедан йил бўйи, рамзийлик-чунмас,
столчалар — очиқ ҳаволарда шай:
круассанли* чашка бунда ҳар қандай
Мопассанга қимматлик қилмас.
...Биз, илк чуғурчиқлар парвоз они бу.
Бизни хўп раҳмдил музхона қадар
кузатиб қўяди нигоҳи-ла у
ва Қизил китобга киритар.



