Бўм-бўш сўзларнинг хом ашёсидан ҳам...

* * * Бўм-бўш сўзларнинг хом ашёсидан ҳам, бўлмағур нарсалар ҳақида нуқул шеър ёзилса яхши бўлар ҳар қадам маънисизликлардан — кулгули буткул қўсқи матоҳлардан, бўшлиқдан бот-бот аҳмоқнинг алжираб турган тилидан чиққан ҳар балонинг бахтиёр ва шод сўзларнинг тўзғиган парчаларидан, — бадқовоқ Хармсни қолдириб ҳайрон, шишанинг бошига шеър етмасайди, шунчаки, нур ёки елвизаксимон шундоқ ёнларидан ўтиб кетсайди, кечиккан нур каби сирпанди нари, ишқорли булутдек — муаллақ кўкда, шаҳар чангидаги озон сингари қанийди, елвизак мисоли ўтса.