Караоке



Қамраб олар мени сукунат,
ўлим шўъба корхонасидир.
Ўрлаётир кечки осмонга
сукунатда уйғонган фикр.
Самода акс-садо излаюр,
топар. Қўпар зўр олағовур.

Караоке ва Лондон бари
олиб келди кечки самони,
пештахтанинг ортида краб
қўшарди вискига пивони.
Мистер Кокни совуқ, дер карахт,
Акс этарди кўзгуда дарахт.

Миссис Кокни нозланиб сал-пал,
Микрафонга чиқар ва куйлар,
Очиб кўкси ила тиззасин,
виски каби оммабоп куйга,
урён тани жилвалар қилиб,
телба қизга тақлидан кулиб

билганича куйлар. Куйлайди.
Хотин эмас, мажоз ҳам эмас
ҳеч кимсага. Умидсиз қолса,
тафт, шитирлаш, ҳаёт берар сас.
Ё бу оҳанг ёлғон, ўчмикин
автор бевақт ўлими учун?

Арит менинг ғамимни, арит,
Тинчит Апполон Есенинни.
Сабвей бунча олис кетмайди,
бу шимолга, шимолдан бўлса,
хаёл қилиш мумкин жонлироқ,
ароқ ила ичганча ароқ.

Бу Ғарб ёқдан елгувчи тутун,
Катушани рад этиш йили,
Бу чегара ва Сетунида
ПТУ қизларининг куйлаши.
Шундай қизир майлав ва гудбай.
Чироқ ўчиришни ўйламай.

Караоке буларнинг бари.
Жигарранг кўз. Тунда жигарранг.
Тонгда кулранг, туби қоп-қора.
Бу менинг пролетар юрагим
Микрафонни тутади кафтда,
Орсизларча ҳар ярим шарда.

Тузат, менинг дардимни тузат.
Нақ ярим тун шу малҳам ила.
Бу гунгқарға оқ алаҳлаши,
Учиб келган рус шуҳратига.
Калит тутар кўпнинг сўлига,
Модест Саврасовнинг — ўнгига.

Ҳеч нимасиз чекинар сукут.
Бар бекилар. Ғовурлар тинар.
Ва самода янграй бошлайди
аллаловчи тоза қўшиқлар.
Тирилишдан пайғом бу қўшиқ,
Энди дафн йўқдир, дафн йўқ.