Ҳалинчак



Яшиллансин менинг иҳотам, майли,
Ҳалинчак бошласин, майли, чайқалиб,
қаттиқ силкитсалар агарда уни,
қувончга кўмилсин, ритмик қийқириб.

Оддийгина ёғоч ўриндиқ узра
Арқонга боғланган кимсалар миллён,
Йиқилаётганда сен букиб тизза,
Учадирсан ўзга дунёлар томон.

Одатдаги каби букиб тиззани
яна қайтадирсан бу дунё томон:
Бир деганда — ишқ шамс ила тенглашди,
Икки деганда — ишқ тенгдир ер билан.