Гамлет
Геннадий Айгига
Театр саҳнаси қопқонга дўнар,
мана, ёпилади ҳадемай парда...
Ҳайратга солади шайтоний сўзлар —
оғзин очса, ҳамма тош қотар залда,
ишга солиб бутун нотиқлик кучин,
яна сафсатасин сўйлар ҳар сафар...
Тафаккур тош қотди хос нутқи янглиғ,
заиф — маҳкум руҳлар рўйхати қадар.
Томоғин намлайди, тиғга сурилган
заҳарли суюқлик билан дамо-дам...
Санъат не? — ўлим-ла тортишув, холос.
Ишқ каби. Ишқдан-да пойдор, мустаҳкам.




