Қончўп, қошғарбеданинг ранги ўчиб товуш янгради у кез...
* * *
Қончўп, қошғарбеданинг ранги ўчиб товуш янгради у кез,
Каптар дарча тагига қўнди, тумшуғи-ла тақиллатди тез.
Қара — ойна қачондир синган, ойна бўлиб кезмоқда илон,
Ҳеч вақони эслай омасман, ўтмишдан йўқ бунда ном-нишон.
Эслолмайман, эслаёлмайсан, эслолмаймиз, у ҳам бехабар,
қўшалоқ ром орқали сариқ Волга Нилдек ташлайди назар.
Ва унинг нам танаси тошқин тўлқин бўлиб шилдирар шўхчан...
Идиш тоза ювилган беҳад, чойшаблар ҳам крахмалланган,
беш қаватли уйларда пойдор турмуш қурмиш бу ерда макон,
учбурчак нам пирамидалар ичра майит турганисимон.
Бунда кимнинг буюми, кимнинг хўжалиги — унда жойми шай?
Нам ерлардан кўкариб чиқар бунда ғиштин ўсимлик қандай?
Тер қоплаган дарча ёнида ўтиради нега ёш-қари?
Тор йўлакка уйни итқитган надир у тош плиталари?
Бор — шоҳона шарпалар, қайга ғиштин уйлар қурилгай агар,
папирус* ва шакарқамиш ҳам атрофида тугар мевалар.
Урилади қирғоққа қаттиқ Нилнинг муздек тўлқинлари ҳам
ва яширар сув ёноқлари ўткир тиғли шохларни у дам.





