Эгасиз боғ сўлғин, кўтаролмас қад...
* * *
Эгасиз боғ сўлғин, кўтаролмас қад,
атиргулни ўрар, қичитқин эмас,
ўсар хонакимас, хашаки нўхат,
олча ва олхўри ўсган бу жойда
гуллаб-яшнар энди қушқўнмас.
Куйиб кетган ёғоч ҳавозаларнинг
ортидаги чиқитхонага у дам
банг билан найчалар ортида ожиз
гирдобни янгратар граммофон ҳам
пучмоқларда олисдан-олис.
Зулм улкандир, аммо ваҳму қўрқув оз,
зеро сояларнинг мулкида чопган
ебтўймас Нол белгиси нохос
ўзига бир иссиқ жой топган.
Энди ўзинг ўйлаб кўр бир-бир,
эй сен, тараққиёт овсари, секин.
Булардан сўнг не бўлар ахир,
уйқу, ботқоқ, ўрмондан кейин...
Лирикадан кейин. Достондан кейин.





