Шимолдан келади изғирин, ўлим...


* * *

Шимолдан келади изғирин, ўлим,
қотиб қолар музнинг остида сувлар
ва яна вайрона шаҳар устидан
тўда-тўда бўлиб булутлар сузар.

Сузар кўҳна пойтахт ва Кремлнинг
тишли деворлари, ҳар бир ҳад узра
ва ташландиқ ўрис қишлоғин ҳамда
улкан, ҳорғин мамлакат узра.

Лоқайд, бефарқ осмон нописанд эрур,
мана шу ҳавойи, мовий кенг макон,
оқ-оппоқ булутлар очишар шудгор,
кўринмас тоғларнинг чўққисисимон.

Ерда топилмас кўрк ичра, Россия
узра булут учиб ўтаркан қачон,
ёвуз даврларнинг қаттиқ шамоли
сенга ҳукмронлик қилолмас ҳамон,

чизгилар ўзгарар, ҳилпираб турар
ва ҳали топмаган кундуз ниҳоя,
қанчалик бесас ва шитоб билан тез
ер бўйлаб елади учувчан соя!