хўрликнинг ёғдуси тушди қорларга...


* * *

хўрликнинг ёғдуси тушди қорларга
ўрён чинқириқли жаҳонга оид
урён сердаромад жўрликка оид
хўрликнинг ёғдуси тушди қорларга
қорда йиқилиш йўқ энди қарагин
йўлдан ургувчи қор бемаъни ётар
йўлдан ургувчи қор бемаъни боқар
қорда йиқилиш йўқ энди қарагин
фурсатни танлагин ечиб ол уни
пардапўстин ечган каби лаблардан
пардапўстин ечган каби қисматдан
фурсатни танлагин ечиб ол уни
нурда ёғилиш йўқ ётибди энди
кўзин қисиб совуқ жимирлагандай
кўзин қисиб совуқ ухлаб қолгандай
нурда ёғилиш йўқ ётибди энди
фурсатни танлагин қулфлаб қўй уни
мана шу оғушлар ила тоабад
мана шу оғушлар ила ҳамма вақт
фурсатни танлагин қулфлаб қўй уни