Сўкиш, кечиккан она, кавказликдан эр қилиш...
* * *
Сўкиш, кечиккан она, кавказликдан эр қилиш.
Қуёнфеъл офтоб ҳосил. Тўпдек сакрар. Шундай иш!
Даромадли савдогар ул ойнаижаҳонда.
Қанақа аёл экан у аслини олганда?
Чернобилчин хотини, омеладай қоп-қора.
Икки бор бола ташлаб, эплаб олган охири.
Хабар йўллаб чақириб олишмас бу эрини,
реакторга ташлашмас уни.
Ишдан бус-бутун қайтиб, ўйнатар у ўғлини.
Ўргатар не дейишни, сўрашсалар: «Кимсан?» деб.
Ва таъкидлар ўзига: «Асло йиғламасман», деб.
Чиндан ҳам йиғламайди. Бокучасига бари. Режим ва таом.
Мумкин эмас зино ҳам.
Ўнинчи қисмдаги москвалик қиз титрар шу қорача бола устида.
Деярли қўл тегмаган шу мўъжиза устида!
Жилмайиб турган бу қуш даволар унинг кўзин,
тошмасин, шишган безин...
— Нега уйда ўтирмас? Нега кетмайди қочиб?
Чернобилчи ҳақда оҳ урар хотин: — Худо-чи?
Жавоб берар саволга савол ила ва сўкар
у ё бу мамлакатни:
— Мен таклиф этдим унга покланиш, пок ҳаётни. —
Ва жаҳли чиқар унинг:
— Оёқ тираб турди у, кўндириб, ютиб бўлмас!
Ватан олдидаги бурч! Ватан олдидаги бурч!
Бошқа йўл тутиб бўлмас!


