Шеърни севишим сизга ким айтганди? Севмайман...
* * *
Шеърни севишим сизга ким айтганди? Севмайман.
Бўш ёзилган шеърларни кўргани кўз йўқ асло.
Маъқулдир жар устида кемага қўл силкиш ва
яшириниш ёмғирдан тахмонда ҳайкал ила.
Қандай шовқин кўтарар, қандай ялтирар парда,
Беркитар олисларни, қумда қазади кулгич!
Ёрқин, шеърдан ташқари ва манманликдан ҳоли
узун-узун сатрлари — беғараз тирик севинч.
Ғижимла қандағочнинг хунук баргчаларини,
Палапартиш тахланган оғочлар бўйлаб сакра.
Тан оламан, кўп кўрдим ашъор битгувчиларни,
Менимча, оддий одам ундан афзал минг карра.
Айтиш мумкинки, юздан тўқсон тўққиз ҳолатда
яхшироқ бўлар эди ҳеч не ёзмай юрсангиз.
Яхшийди, шунчаки сайр, ёмғир, човдаги офтоб,
ҳамда спорт залдаги жуфт халқани севсангиз.




