Қачонлардир, қачонлардир, қачонлар...
* * *
Қачонлардир, қачонлардир, қачонлар
айлансак майда ё улкан тошга гар
«тош жинси»га дўнсак — эҳтимол янги
географлар белга қўйишар сафар
харитаси ичра (ёввойи музлик
шимолий кенгликда эриши қийин),
китобдан тош ҳақда, неки бор ёдда,
тескариси қадар чиқса аниқ, чин,
шунда аниқликсиз — далил, туш аро
англагайман қандай бўлмоқлик сирин.
Ва Ул нақши пунктри* ёриқ-ёзувлар
бирла чиқар, кўзга ташланар аён.
Ва бу меҳнат, янги кўчманчилар ҳам
аввалги жойларин изларкан сарсон,
нобуд бўлган ўз мазмунларин
тушуниб етарлар ногаҳон.
* Бир-бирига яқин жойлашган нуқталардан иборат кесик чизиқ.





