«Тўлқинни ҳайдама» — дегандим ахир...
* * *
«Тўлқинни ҳайдама» — дегандим ахир,
янги сленг* ҳамма ёқда, айни дам
эскирган одатга кирмоқда бир-бир.
...Ўзингни олисда яшовчи жинлар
мозорида қолдирдик сағир.
Юлдузли сўқмоқларнинг лабиринт**ли қишлари.
Успенский шамларин ўчоқ-тўпламлари жам.
Қора матоҳ ўралган пушти тобутинг қаъри.
Ва тош қотган совуқ манглайинг, унда
қоғоз гулчамбар ҳам.
Гарчи қўрқоқмасман, музлар юрагим бироқ,
Хонақоҳга кириб ётдим йнига. Ўйлаб
ҳеч нарсадан қўрқмагин, мен қўрқаман бу чоқ.
Чақираман Антон Мисюсдек сени узоқ,
уни ромда сайр этувчи йўлакча бўйлаб.
Бир замонлар бирга тушлар кўрардик аён,
Подмосковья қўрғонларин, баҳор тугар он
биз зиёрат қилдик бесўз, бесадо.
Кўзларинг, оҳ, у кўзларинг ҳануз чароғон,
ўзимникин мен ёпарман қишловлар аро.
Мана, нафас олмоқдаман, ҳавода надир,
ҳис этяпман, аввалгидан сал ўзгачадир.
Гарчи руҳим — танам ичра, йўқ бир эврилиш,
ёшимга зид тарзда отиб юзтани, бир-бир
чегарадан чиққунимча бебошлик қилиш.
...Кўп нарсани эслайсан ва хотирангда бор.
Музлай қолсин, майли, янги тупроқ, бу мозор,
айрилиқнинг метин кафилликлари ҳам жим.
Сен кетдинг, мен бунда ожиз, ложарам, ночор,
қўлни ювиб, кўтараман, бўларман таслим.
* Турли гуруҳларда ишлатиладиган сўзлар тўплами ёки мавжуд сўзларнинг янги маънолари.
** иқиш учун мураккаб йўллардан ташкил топган структура.





