Қайиқдаги какку қишда сайрамас узоқ...
* * *
Қайиқдаги какку қишда сайрамас узоқ.
Чап томон-ла турдим ёхуд хотирам чатоқ.
Ҳечқиси йўқ, шул йўсинда ўқийман дуо:
Раҳм айла, эй Момо Ҳаво, ғамгинга паноҳ.
Сойда жўва тақирлар, мен мактабга равон
этигимнинг пошнаси-ла мен жўвасимон.
тақирлатгум ўшал тахта кўприкни шу он
қандайдир бир мажруҳ торли чолғуда чалар
бир оҳангни, эплолмас, ҳаёт бир чақа,
офтобга ҳам чиқмас бунда мушук бесамар,
самокатни танлаган, у учоқдан безор,
миссершмит, тиббий қисм ё бунда айбдор,
лек сайрамас қишда қайин каккуси зор-зор.
Тахта кўприк бўйлаб боргум мактабга, у чоғ
ковланмоқда таъмирланиб ёнгинамда боғ,
кросворд ечар Гулин, киномеханик,
кучли деб ном чиқарган куй устаси Тадэ
ғишт солинган, баян эмас ҳар доимгидек —
жисму жони учун эмас, жонли руҳ сози
титрасин деб муҳит «Қовоқари парвози»
асарида, ғилоф элтиб боргувчи жойда
туятовон гуллар, йўқдир ҳаёт парвози.
Тақдир! Мана — маҳол бунда ёнма-ён яшаш.
Қайин тобут ичра бизни тиқарлар бир-бир
ва сайрайди какку, чўкар жимлик, кўнгил ғаш,
раҳм эт бизга, Момо Ҳаво, паноҳ бўл ахир





