Қайиқдаги какку қишда сайрамас узоқ...

* * * Қайиқдаги какку қишда сайрамас узоқ. Чап томон-ла турдим ёхуд хотирам чатоқ. Ҳечқиси йўқ, шул йўсинда ўқийман дуо: Раҳм айла, эй Момо Ҳаво, ғамгинга паноҳ. Сойда жўва тақирлар, мен мактабга равон этигимнинг пошнаси-ла мен жўвасимон. тақирлатгум ўшал тахта кўприкни шу он қандайдир бир мажруҳ торли чолғуда чалар бир оҳангни, эплолмас, ҳаёт бир чақа, офтобга ҳам чиқмас бунда мушук бесамар, самокатни танлаган, у учоқдан безор, миссершмит, тиббий қисм ё бунда айбдор, лек сайрамас қишда қайин каккуси зор-зор. Тахта кўприк бўйлаб боргум мактабга, у чоғ ковланмоқда таъмирланиб ёнгинамда боғ, кросворд ечар Гулин, киномеханик, кучли деб ном чиқарган куй устаси Тадэ ғишт солинган, баян эмас ҳар доимгидек — жисму жони учун эмас, жонли руҳ сози титрасин деб муҳит «Қовоқари парвози» асарида, ғилоф элтиб боргувчи жойда туятовон гуллар, йўқдир ҳаёт парвози. Тақдир! Мана — маҳол бунда ёнма-ён яшаш. Қайин тобут ичра бизни тиқарлар бир-бир ва сайрайди какку, чўкар жимлик, кўнгил ғаш, раҳм эт бизга, Момо Ҳаво, паноҳ бўл ахир