Ихэюань Ёзги саройи Хотиржамлик Залидаги император тахти ёнида

Олти ёшли бир болакайни эҳтиёткорлик ва чаққонлик билан хизматкорлар кийинтирмоқда: кийдиришди зардўзи иштон, эгнига ҳам шундай зардўзи кўйлак акс этган кўйлакнинг олдида, кўкда рақс тушувчи аждар, кўйлак устидан олди очиқ чакмон кийдиришди сўнг мўйна тикилганди чакмон четига, кийдиришди қўлқоп — қўнғироқчали, Бошига япалоқ қалпоқ қўндириб, — шундай! — ўтқазишди сарғимтил барқут сирилган тахт узра, — ногаҳон болакай юзида табассум балқди оғзи қулоғига етди, кўзлари йилтирай бошлади айёрона, шум, лек хуррамлик ўта хотиржам эди у тез тугар: тахтда бола нигоҳи тобора маъносиз, хира тортарди қўрғошиндай бўлиб, чимирилди қош кўп ўтмай ғазабнинг зўридан унинг ёноқлари ёнди олов мисоли, шунда амру фармон бера бошлади душманларга қарши отлансин лашкар, қатлу афв этилсин қонунга хилоф, бостирилсин исён шафқатсиз тарзда, қутлансин ёт китоб йўқ қилингани, пойин ўпишга шай мансабдорларнинг хушомади унга хуш ёқар эди, — кўз очиб-юмгунча ул ҳукмдорни, қарамай қаршилик қилишига ҳам, тахтдан туширишди, — ва навбатдаги кейинги ҳукмдор тахтга чиқишин они етди, — унга эса хотира: ўнлаб энг сифатли фотосуратлар.