Пўшт! Пўшт...
* * *
—Пўшт! Пўшт!
Тиззагача ўтириб сувда, аравани қўйиб юбормай,
у дарёга қилади бовул.
Кўприк ёни, кўпик, ҳаммомлар сувин
пуркаётган қувур қаршисидаги
ташландиқ бир мозор рўпарасида
ва нарги қирғоқда ҳозирга қадар
портлатилмаган бир черковга қараб
сув ичра дарёга пешоб тўкар ул,
бу ерларга қандай келиб қолганин
гўёки ўзи ҳам билмагансимон
юзида акс этар балки табассум,
балки роҳат, балки телба ғалаён;
сийиб бўлгач, пода сувларни кечиб
ўтадиган жойда олар у тиним,
турар иштонини кўтармай ҳатто,
серғалва оқимга термулганча жим,
пайтаваси тошқин сувига бўкиб,
не қиларин билмай, нигоҳи бўм-бўш,
турар аравасин қўшқўллаб тутиб,
ненидир ғудурлаб, маърайди, аммо
фақат эшитилар биргина: —Пўшт! Пўшт!
Не бу? Саннамоқми? Қарғиш ё дуо?
Ҳар баҳор қалдироқ темир кўприкда
гулдирар.
—Бу Пўшт-Пўшт — бўшлиққа имо —
аравасин тортар, ангиллар итлар,
бошда — пошшоликнинг кулранг папоғи,
ўзи елимлаган қизил этикда
мана — тарақлатиб, гумбурлаганча
борар у барчага бегоналикда,
ортидан кампирлар чўқинар гўё
Исога билгандай лозим шайликни,
эркаклар вайсар: —Ўт, ўтавер, аҳмоқ,
ё Андреевога жўнатайликми?
Ва у аравани қўзғатиб, борар
шафақли оқшомда ҳорғин, энгашиб,
қандай келган бўлса, шундай — қўққисдан
ғойиб бўлар, гоҳ-гоҳ ҳурган итларнинг
овози ортидан борар эргашиб...
Нега пайдо бўлди у?
Тақдир нечун
икки ғилдиракнинг измида абад,
ҳатто байрамларда ёш тўкар, ҳар ғам,
ҳар балони енгар табассум билан
ва шодланар бўлар-бўлмасга фақат:
мотам оркестри билан ёнма-ён,
тишсиз оғзин очиб тиржайганча кўст
қувонганин ҳамда кулганин бесўз
кўринг, ана, ўзим кўрганман: пўшт-пўшт...
унинг бор-буди шу! Қаердан келди,
Қайга кетар, ҳамда жон этар таслим
Қай гўшада.
—Онам Андреевога
мени юбормагин ҳеч қачон, —деди,
ўлими олдидан нигоҳи ичра
оҳ, қанчалар қўрқув бор эди...
Куни-кеча
ўтдим мен тасодифан
у жойдан. Эски ва бир қавтли уй
пошшоликдан кейин қайта қурилган
даладаги янги қишлоқда кулба
аммо айвони бор,
зиналарида
ўтирарди бир тўп одам, қандайдир
кўримсиз ва юпун либосда бари —
ва қушлар мисоли ҳўрпайган улар,
миқ этмас, толғин ва булутдан гўё
дала қайиғига тушган сингари...
мен учун ғалати туюлгани лек
бу эмас, ҳатто уй-етимхонамас,
унда яшовчилар ҳам эмас, балки
ўзим қургандекман бу ерда макон,
ичида неки бор — мен учун аён:
қорайган тутқичлар, пол тахталари,
хлор ҳиди, доду фарёд жаранги
чиқит идишларин, йўлакда кезиб
эшик тарақлатган елвизаклари:
—Ўтавер, ўтаверсангчи...
Қалдироқмас, о, кўприкда тарақлаётган,
бу — Пўшт-пўштнинг ўз сершовқин аравасида
осмон сари жидду жаҳдин тезлашмоғидир
ва ортидан оқ, заиф чанг сирлар белгиси
бирлан сокин қирмизланиб эргашмоғидир...
Не айтишни истарди у, дея ўйладим
уйғонганда, ярим аср ўтгандан кейин
тонготарда, чалкаштириб туш ва борлиқни
қарайман ва лойқа сувда кўраман аён
яна битта сўраётган одамни ногоҳ:
нима? кимни? — жавоб йўқдир бўшлиқда бироқ,
йўқ, яна йўқ! Оҳ, бизнинг бу қайсарлигимиз,
ҳеч қаёққа қочиб бўлмас сиздан юмиб кўз,
на Иордан, на Флегеон ва на Йилларга
ёки Вохна томонларга... билмайман... Пўшт. Пўшт.
—Пўшт! Пўшт!
Тиззагача ўтириб сувда, аравани қўйиб юбормай,
у дарёга қилади бовул.
Кўприк ёни, кўпик, ҳаммомлар сувин
пуркаётган қувур қаршисидаги
ташландиқ бир мозор рўпарасида
ва нарги қирғоқда ҳозирга қадар
портлатилмаган бир черковга қараб
сув ичра дарёга пешоб тўкар ул,
бу ерларга қандай келиб қолганин
гўёки ўзи ҳам билмагансимон
юзида акс этар балки табассум,
балки роҳат, балки телба ғалаён;
сийиб бўлгач, пода сувларни кечиб
ўтадиган жойда олар у тиним,
турар иштонини кўтармай ҳатто,
серғалва оқимга термулганча жим,
пайтаваси тошқин сувига бўкиб,
не қиларин билмай, нигоҳи бўм-бўш,
турар аравасин қўшқўллаб тутиб,
ненидир ғудурлаб, маърайди, аммо
фақат эшитилар биргина: —Пўшт! Пўшт!
Не бу? Саннамоқми? Қарғиш ё дуо?
Ҳар баҳор қалдироқ темир кўприкда
гулдирар.
—Бу Пўшт-Пўшт — бўшлиққа имо —
аравасин тортар, ангиллар итлар,
бошда — пошшоликнинг кулранг папоғи,
ўзи елимлаган қизил этикда
мана — тарақлатиб, гумбурлаганча
борар у барчага бегоналикда,
ортидан кампирлар чўқинар гўё
Исога билгандай лозим шайликни,
эркаклар вайсар: —Ўт, ўтавер, аҳмоқ,
ё Андреевога жўнатайликми?
Ва у аравани қўзғатиб, борар
шафақли оқшомда ҳорғин, энгашиб,
қандай келган бўлса, шундай — қўққисдан
ғойиб бўлар, гоҳ-гоҳ ҳурган итларнинг
овози ортидан борар эргашиб...
Нега пайдо бўлди у?
Тақдир нечун
икки ғилдиракнинг измида абад,
ҳатто байрамларда ёш тўкар, ҳар ғам,
ҳар балони енгар табассум билан
ва шодланар бўлар-бўлмасга фақат:
мотам оркестри билан ёнма-ён,
тишсиз оғзин очиб тиржайганча кўст
қувонганин ҳамда кулганин бесўз
кўринг, ана, ўзим кўрганман: пўшт-пўшт...
унинг бор-буди шу! Қаердан келди,
Қайга кетар, ҳамда жон этар таслим
Қай гўшада.
—Онам Андреевога
мени юбормагин ҳеч қачон, —деди,
ўлими олдидан нигоҳи ичра
оҳ, қанчалар қўрқув бор эди...
Куни-кеча
ўтдим мен тасодифан
у жойдан. Эски ва бир қавтли уй
пошшоликдан кейин қайта қурилган
даладаги янги қишлоқда кулба
аммо айвони бор,
зиналарида
ўтирарди бир тўп одам, қандайдир
кўримсиз ва юпун либосда бари —
ва қушлар мисоли ҳўрпайган улар,
миқ этмас, толғин ва булутдан гўё
дала қайиғига тушган сингари...
мен учун ғалати туюлгани лек
бу эмас, ҳатто уй-етимхонамас,
унда яшовчилар ҳам эмас, балки
ўзим қургандекман бу ерда макон,
ичида неки бор — мен учун аён:
қорайган тутқичлар, пол тахталари,
хлор ҳиди, доду фарёд жаранги
чиқит идишларин, йўлакда кезиб
эшик тарақлатган елвизаклари:
—Ўтавер, ўтаверсангчи...
Қалдироқмас, о, кўприкда тарақлаётган,
бу — Пўшт-пўштнинг ўз сершовқин аравасида
осмон сари жидду жаҳдин тезлашмоғидир
ва ортидан оқ, заиф чанг сирлар белгиси
бирлан сокин қирмизланиб эргашмоғидир...
Не айтишни истарди у, дея ўйладим
уйғонганда, ярим аср ўтгандан кейин
тонготарда, чалкаштириб туш ва борлиқни
қарайман ва лойқа сувда кўраман аён
яна битта сўраётган одамни ногоҳ:
нима? кимни? — жавоб йўқдир бўшлиқда бироқ,
йўқ, яна йўқ! Оҳ, бизнинг бу қайсарлигимиз,
ҳеч қаёққа қочиб бўлмас сиздан юмиб кўз,
на Иордан, на Флегеон ва на Йилларга
ёки Вохна томонларга... билмайман... Пўшт. Пўшт.




