Шошилайлик...
* * *
Шошилайлик
бир камтарона
дастурхон тузайлик дид билан,
алвон помидорлар, жингалак кашнич ва шивит билан,
саримсоғу
аччиқ қалампир, пиёз,
бўртган бодринглардан қўяйлик оз-моз
тарвуз бўлаклари билан. — Ёғ эса
дераза остида офтоб
каҳрабоси янглиғ
товлансин бу дам —
қора нонни кесиб, қўяйлик туз ҳам,
зиқналик қилмасдан қўяйлик бутун
туздонни. —
Узумнинг мусалласига
тўла шиша халал бермас. — Башарти
ташналик, очликни иштаҳа билан
қондиришни истар эканмиз! —
Келаётган кузга таслим бўлайлик,
бўлайлик таслим
ҳеч бир нарса ҳаққи. — Зотан
барча мавжудотни яратган Тангри
худбин, ғаразгўйдан кўра ёқтирар
бебош-телба севишганларни.



