Менга от келтиринг, от» деб айтишга...
* * *
«Менга от келтиринг, от!» деб айтишга
Кеч бўлди муздай, тинч, ғамгин уй аро.
Мен учун қолмади кундузнинг нуқси
Урган кеч тонгимдан ўзга ҳеч вақо.
Зарғалдоқ ўтзорда совийди тушлик,
Тангри ором олар, Ватан ухлар жим.
Бўғилган томоқдай хириллар човгум,
Унда гўё қайнар ғазабим, қаҳрим.
Қўнғироқнинг янгроқ саси остида
Бизни тўпон билан алдашди бот-бот.
Айиқлар ҳар нени вайрон қилдилар,
Вайрон қилганларин айлашди барбод.
Тириклай чириди уйлар, дарахтлар,
Куз келар беафсус, ботмай ҳасратга.
Бу қишлоқда сендан ўзга кимим бор,
Севгилим, айландинг тирик жасадга.
Қандай топдинг тонгги ғира-ширада
Мени, миш-мишларга қандай бердинг чап,
Бошингда рўмол ҳам йўқ эди, қизғиш
Хилъатни елкангга олгандинг ташлаб?
Қандай? Нечун? Ҳали ёшдирсан, сенга
Не қизиғи бордир жангда енгилсам?
Жирканарман ушбу дунёдан, унинг
Турқин танинг билан тўсма, азизам!
«Менга от келтиринг, от!» деб айтишга
Кеч бўлди муздай, тинч, ғамгин уй аро.
Мен учун қолмади кундузнинг нуқси
Урган кеч тонгимдан ўзга ҳеч вақо.
Зарғалдоқ ўтзорда совийди тушлик,
Тангри ором олар, Ватан ухлар жим.
Бўғилган томоқдай хириллар човгум,
Унда гўё қайнар ғазабим, қаҳрим.
Қўнғироқнинг янгроқ саси остида
Бизни тўпон билан алдашди бот-бот.
Айиқлар ҳар нени вайрон қилдилар,
Вайрон қилганларин айлашди барбод.
Тириклай чириди уйлар, дарахтлар,
Куз келар беафсус, ботмай ҳасратга.
Бу қишлоқда сендан ўзга кимим бор,
Севгилим, айландинг тирик жасадга.
Қандай топдинг тонгги ғира-ширада
Мени, миш-мишларга қандай бердинг чап,
Бошингда рўмол ҳам йўқ эди, қизғиш
Хилъатни елкангга олгандинг ташлаб?
Қандай? Нечун? Ҳали ёшдирсан, сенга
Не қизиғи бордир жангда енгилсам?
Жирканарман ушбу дунёдан, унинг
Турқин танинг билан тўсма, азизам!





