Сузиш насиб этди менга Ока бўйлаб...

* * * Сузиш насиб этди менга Ока бўйлаб, Тун оралаб кездим дарё кемасида. Тасаввур қил, бутун дарё бўйлаб куйлар булбулчалар, гўё севимли қасида. Бунақаси бўлар, деб ҳеч ўйламабман, то шунгача хаёл каби туюларди, назмий тўқимадек худди, ҳақиқатга тўғри келмайдиган каби қушлар хори. То шунгача, аммо, балки ўша дамдан, ҳайрат ичра ишонч туйдим мен зиёда, бошқа оламлар бор, улар бу ерликмас, бошқа юртлар бордир нариги дунёда. Ва айтайми, дарё қумин ўраб олган тол буталар аро қулоғимга шу дам учиб етиб келди парча, сўздан ҳамда эркак дўриллаши, аёл кулгусидан. Сас эркакча эди, қуюқ зулмат каби, Кундузгидан сирли аёл кулгуси ҳам, Ва бу ерлик бахтлар билармони бўлмиш малаклардан кўра яхши фарқлар эдим. Аммо қачон бўлган, йилин эслолмайман, Ҳижрон ичра кимни унутмоқчи эдим? Эҳтимол, у бирор кемадир, эҳтимол «Бастакор Скрябин» — дея аталгандир? Йўловчилар бўлган балки, ёдимда йўқ, Кема сатҳида ҳам, аниқ, ўрин бўлган. Фақат булбул боис ажиб кўринди йўл, булбул боис, тунда тонгнинг чақнашидан!