Жаҳд этди дарчага киришга, чинор...


* * *

Жаҳд этди дарчага киришга, чинор
барги, йитди, тушди қандайдир бир чоҳ —
мия пўсти, хира сафсатанинг тор
эритиш хонасин тагига ногоҳ.

Қор остида физалис*нинг учқунлари то
алоқадек гўё олис қирғоқлар аро.

Зотан, читтак, кўктарғоқлар барчаси — ҳақир
ҳамда озод, эркин битта жамоадандир.

Катта қишлоқларда узуқ ва юлуқ
ҳақорат ёғилиб тургайдир қуюқ.
Вақтни аниқлашнинг они чўзиб бўй,
қайтмас ўзгаришда сурар экан ўй,
у ерда ижоднинг тожи берар рўй.

...Юрак заққум, хазон тўлган сўқмоқдан
нурга чорлар — сарҳад қадар қор, қиров.
Ошпаз Похдёбкин ўз шаҳри Подольскда
ўлганига, мана, ўн йил тўлди-ёв.
                                                    Изламайди қотилни биров.



* Ўсимлик тури.