Март
Шаклсиз доғлар: сувбўёқ, қўрғошин,
чеккаларда занг, ҳаворанг чизиқлар қат-қат,
икки пушти рангли бўёқ, ниҳоят,
пошна-ла қўйилган лойдаги хира дастхат.
На ёруғлик, на ҳажм. Ортга ташлаб бир қадам,
этюдимга қарадим ва англадим мен аранг
чуқурча ортида хом қорнинг кумуш ранги жам
қисмини, бўртиқ ва оқ чўккувчи, сал мовийранг
оҳак ва қурум теккан қорларни уюм-уюм.
сал тикланган супача, чумоли юрган сўқмоқ
нақшин (югурик, майда, топиладиган буюм),
ҳатто михнинг соясин пайқайман. Бироқ
сал тепароқда ҳавза — рангларнинг бора-бора
мавжсимон ўзгармоғи, нигоҳ чўкиб кетди-ку
ва мўъжиза туфайли йўл-йўл чизиқлар ора
тутиб қолдим тўсатдан пўлат шляпамни: бу
бор бўйича вагондан қурилган девор бунда!
сўнг пайпаслаб, отилиб, сакрадим туйиб хатар,
ҳаворанг ёриқ бўйлаб, дарча мармари узра
ва қалай тарнов бўйлаб сув оққич қувур қадар,
унда темир бочканинг қоронғу ҳамда тиғиз
қора қурсоққа қадар қора, пачоқ жойи бор.
қинғир оқим эриган лойли қор, шағалга тез
дўнгувчи тошлар аро ётиб олганди маккор...
Хотирамни кўрдим келажакда дамба-дам
колорий, фактура — неки бор янгроқ
олис масофада кўриб тургандан, бироқ
афсусландим жуда ҳам.
Қанча юрсанг, шунча кўп хатар. Бошқа ном — абас,
шуъла сўнгувчи, шилимшиқ ичра жим
сирғаниб кирмаслик-чун, онийлик томонгамас,
борлик, сақланган ёдга ёпишиб олмоқ лозим.
Икки сурат — қай бири асил, ҳаққоний бу пайт?
бугун — сўқир, келажак — ўткир кўзли, басирҳол.
Пушти сиёҳ доғин кўз чизиб тугатарми, айт?
бу не: соч тўғнағичи, қанқоғоз, тушган рўмол?





