Батискаф
Деразада манзара — Писаррони эслайсан —
Настарин рангдаги тасвирни интиқ
Қўлда тутиб шеърга кирмоққа шайсан:
Кулранг, парча булутлари остида илиқ.
Турдим тасвир — сени қўлимда ушлаб...
Рассом манзарасин бари бир рангда
Унда шамол сурнайга пуфлаб,
Ўткинчини юмшоқ шарфга ўраган,
Бурчакда яшириб — пальто кийгизган,
Комил-рассом яна ёнида дарҳол,
Қариқиз, баргизуб ўсган ҳавзага
Дўнган «ёмғир чиқарибди» бемалол.
Булут булут, тасвир тасвирга, минбаъд
Кўчар ва лоп этиб сузади илдам.
Мен шунчаки ёлғиз. Ҳар қўрқув-даҳшат
Чикора! Ўшанга қўйдим! Хонам ҳам
Шакли ўзга: соя қанотдек, жавон
Узра елар... Шарпа қулайди ерга,
Ёмғирдан сўнг парда ортида бўрон...
Батискафдагидек, мен — шеърда...




