Бағримни тиғлама ўтган вақт ила...
* * *
Бағримни тиғлама ўтган вақт ила
Вақт йўқдир умуман
Вақт бувимнинг карам шўрваси ичра
сузиб юрар худди қора дон
У оёғин тираб қатъий равишда
Еб олгин ўсасан деб айтар
Мен эса мен ёлғиз кичкина
Ҳовучимда қошиқ қисилар қайтар
Ичгим келмас суюқ бу ошни сира
Кўплик қилар у менга энди
Руҳнинг тепасида шулъадай турар
Сўнгигача еб битир дейди
Е ва ўқи аёл бўласан сен ҳам
Кичик исёнимни қўяди босиб
Катта шапалоқли шарт билан
Кўчага чиқмайсан тугатмасанг еб
Карам шўрва узра итоат ила
Чуқур энгашаман аён кўринар
Устидаги ёғли халқалар ҳамда
Тубидаги даҳшатлар



