Асрларнинг темир қўллари аро...


* * *

Асрларнинг темир қўллари аро
Менга нафас билан бермадилар тафт.
Ўзгаларнинг бефарқ ғафлатидан то
Сальери* қисматин асрамоғим шарт.

Унутишдек оқ ип ила шу заҳот
Йитган гулчамбарни маҳкамлаб тағин
Ғайриоддий бир куч билан этгум ёд
Ноталарнинг совуқ маъсумликларин.

Улар майдон бўйлаб ёйилган азал,
Уларни гулларда топади ари.
Оқшомларда кечроқ чиққанинг маҳал
Эшитилар сирли куй-наволари!

Яримбекатларда танҳо ва ҳақир,
Ҳаё музлайдиган тамбурда чидаб,
Эски вароқларни очаман бир-бир
Ва ўкраб яшашни кўрмайман синаб!

Тонгда эса, ҳижрон ёшларин тўкиб,
Олисдан келар ва ёнимда тўхтар
Сальери дўконда қоматин букиб
Қуюқ пиво ҳўплар.