Одиссея учун алла
У дейди: о қизгинам, Пенелопа бечора,
мен тентираб юрган дам қартайибсан сен буткул,
Амриқони муз қоплаб, Оврўпони шишалар,
фақат оёқ остингда чайқалар тирик юз йил.
Сен дайдиб юрганингда беда босди ҳар нени,
пушти ширадор беда, аччиқ юракбарг билан,
тўқилган бўш вақтларга тикилган беда гули,
сенга аччиқ бедали боқий дамлама берай.
Ич, адашган зюйд кемалар қирғоқда ҳозир бўлар,
ич, куёвлар қирилган, денгизда тўфонли куч,
ич, ўғлонлар улғайди, Амриқони ёпарлар,
ич, фалак ранги ўчди, ичгин, Одиссея, ич!
Чўзилар мудроқ тўлқин, ёпишар елпуғич барг,
бедазорда бирлашар оққан юртнинг чеккаси —
беда руҳи таралар вафо мифидай ширин
афсусланмай ичгил, ич, менинг собиқ қувончим...



