Шамол эсган кунда

 
Кўрмасманми қанча дўстларни энди,
ётманми томирдош ва зурёдимга?
Шамол эсган кунда оппоқ кўпирган
ирмоқ бўйидаман. Тушар ёдимга:
ўзни мангуликка этмоқ учун бахш, эман танасига номларимизни
пичоқ билан ўйиб қўярдик текис.
Дарахтга ёвуқман. Худди тузалган ярадай кўринар ёзув, ўзига
ишончи чексиз.
Англайман: бу жунун манманлигимас,
дўстлик пойдорлиги — жўн уринганда...
...Ирмоқ мавжи эса толмай, жаҳд ила
қўй юнгига ўхшаш кўпикни ҳайдар,
суриб ташлагандай қипиқни ранда.