Гирла* бўйидаги азалий сукунат

Дўстга мактублар сирасидан

Бир текисдаги силлиқ совет ҳаётимизни келажакда нима кутаётганини кошки билганимизда эди, қанийди, Яратганнинг ўзи бахтсиз ўзгаришлару бошқа офатлардан бизни огоҳ этганда, қўлдан чиқарган бахтимизни қадрлаган бўлардик, ҳузур билан яшашга улгурардик, ҳеч нарсага осонликча эришишнинг имкони йўқ, шундай экан, ҳаётда топилган одатий имкониятлар билан бирга бирортасини бой бермасдик. Кошкийди, қанийди...

Ўша йўқотилган ҳаётда ҳамма нарса осонроқ, оддийроқ кечган ва арзонроққа тушган бўларди, шунингдек, ҳар томонга интилишинг ва олисларнинг ҳеч ерида йўқолиб қолмаслик мумкин эди.

Энди эса аттанг қилишга арзирли сабаблар бор...

Бекорга шошмаган эканман, афсуски, қариндошларим мени қабул қилиши мумкин бўлган ерларни кезиб чиқмадим.

Дадамнинг акаси Тимофей Федорович Тошкентда яшарди, у ўзининг жигарлари Степан ва Пётрникига Новосибирскка ҳеч келмаган; урушдан аввалги ва кейинги Ўрта Осиёдан йўлга чиқиш бир азоб эди, гарчанд Кривошековадаги Елизавета даври хохоллари бир неча бор Тошкент ва Aшхободга йўл олганларнинг даврасига бир неча бор тушиб қолишган, эсимда, роса ширин ўрик олиб келишарди. Ота томондан бўлган қариндошларим она томондаги (меҳрибон, қўли очиқ, ҳеч кимни қуруқ қолдирмайдиган) қондошларимдай ғамхўр, иноқ тоифадан эмасдилар. Холаваччаларим билан тез-тез кўришиб турардим, амакиваччаларимдан атиги уч опам, ўшанда ҳам онам «Таня янга»ни яхши кўрадиган ва аяйдиганлари билан иноқ эдим. Тимофей амаким институтга кириб, оиласини сиқиб қўйишимдан қўрқмаганида, балким каминанинг таржимаи ҳоли Тошкентда қолиб кетиши мумкин эди, лекин у шикоятомуз илтимосимга жавоб бермади. Эҳтимол, бу ҳам яхшиликкадир.

Менда Таман, Пересип деган жойлар бўлмасди ва Екатеринодар ҳақида роман ёзмасдим, шунингдек, Псебебс дарёси яқинидаги фермада халоскорларим Терентий Кузмич ва Мария Матвеевнани учратмасдим, ахир улар илк ҳикоям «Брянсклар»нинг бош қаҳрамонларидир. Қолаверса, онам икки дунё бир бўлганда ҳам, Сибирдан Тошкентга ёки Урганчга кўчиб ўтмасди.

Aшхобод, Душанбе, Олмаота мен учун фақат гурунгларда ва адабиётда ялт этди, холос.

Тбилисига ҳам подшоҳнинг Кавказдаги ноиби фондидаги архивларини титкилаб юрмадим. Шунингдек, Симферопол-Боку поезди орқали Озарбайжон ёзувчиларининг ҳузурига йўл олмадим, Махачқалъада эса Расул Гамзатовнинг оқшомида ўтирмадим ва княз Барятинский асир Шомил билан учрашган жойда ҳам турганимча йўқ.

Барини орқага суриб, бошқа кунларга умид қилардим. Ер деганлари умумий жой, улгураман, деб ўйладим. Ва Ельцин тўнтаришидан кейин, темир йўл станцияларида бир стакан чой юз рублга чиқиб кетди, исталган жойда талончиликка рўбарў келиш мумкин эди, шундай экан, саёҳат қилиш бурундан чиқарди.

Лекин энди жуда кеч, каминанинг фурсати ўтди.

Каминанинг энг қисқа йўли Пересип ва Тамангачадир.

Aхтанизовский кўрфазидан оқиб, дарёга қуйиладиган гирла ёнида, чағалай­лар орасида ўтираман ва чиғаноқларни ҳар томонга сочганча, олислардан туриб биров биландир гаплашаман. Менинг бошқани ўзимга жалб қилишим осон. Бири билан гурунглашаман, узоқдан бўлса ҳам гап отиб қўяман, бошқасининг эътиборини тортаман, ҳозир камина билансан, шу боис тўлқинлар қандай тебраниши-ю бурилишини тингланг, сўнг чиғаноқларни қандай отишини томоша қилинг, бир кунда бутун бир тепаликни кўтарадилар. Мен ёлғизман, мен билан фақат чағалайлар — сув юзида ҳам, қумда ҳам.

Олдинда, шарқда, Голубицкая ўлкасининг қоялари аниқ кўринади, у ерда оқ маёқ бор, ҳар гал яқинлашганда, Пересип ва кўрфаз билан самимий саломлашаман. Ва ғарбда, булутлар остида ўроқдай эгик Кучугурский қирғоғи кўзга ташланади, қуруқлик ортида, агар ўрнингиздан турсангиз, Керчни ҳам кўриш мумкин. Шарққа бурилганимда, ажойиб Урал тоғлари ортида Тобол яқинидаги Сибирнинг Об дарёси қирғоқларигача чўзилган қарағай қишлоғидаги адибимизни кўз олдимга келтираман.

Энди эса, оёғи чаққон вятсклик йилномачим билан бирга иккимиз ҳўл чиғаноқларни саралаймиз.

Навқирон одамдай бу оламни кезасиз, қайта ва қайта меҳроб олдида тиз чўкиб ибодат қиласиз ва менга ернинг ажойиботлари-ю «ҳаёт денгизи» ҳақида китоблар тақдим қиласиз. Мен қамиш билан сув кечаман, оёғим остидаги чиғаноқлар эса ғичирлайди. Узоққа бормайман, энг узоқ юрганим атиги қирқ мил, Тамангачадир. Кеча ўша ерда эдим. Ўша ерда, азизим, Таманда, руҳоний Никон монастир қурган (яна бир бор эслатишга имкон бер) асрлар оша юнонлар, татарлар, черкеслар, турклар қувиб чиқарилган, шунингдек, бунда Суворов запорожьелик Захарий Чепига билан чой ичган, йигитлик чоғида Пушкин бир зум тик қоя устида турган, маъюс Лермонтов сўқир болани ёқтирмаган, у ерда Aлександр II Екатеринодарга борадиган йўлда қирғоққа қўнган, балким, Таманнинг ўзида бирор-бир кулбада тунаб қолгандир, кўп ўн йиллар ўтгач, тасодифан, фақат сизга, Надя пайдо бўлди ва Лиска ва Керч тоғларига ҳавасланиб боқишингиз учун қўлингиздан тортди, бунда, эй Яратган Эгам, чорак асрдан буён Таман соҳилларига қайиқлар қўним топмай қўйган, балиқчиларнинг қайиқлари ҳам тўлқинларда чайқалишни тўхтатган ва Москвага бутун умрга олиб кетган ўша қизалоқ денгиз тошлари олдида йиғламай қўйган. Сиз менга машҳур Камергерский хиёбонидан туриб ёзмайсиз, мени ҳам, Пересипнинг хилват гўшаларини ҳам хотирламанг. Йўқ-йўқ, ҳа, саҳифаларингни варақлаб кўрайин.

Ҳозир ҳовлида танбалга ўхшаб чўзилиб, онамга Запорожье ва Петрозаводскдан келган хатларни қайта ўқиб бердим, сўнг гурунглашиб, китобларни тинимсиз варақладим.

«Вифлеемда тўлиқ ўн кун яшадим, — деб ёзибсан, — уни қандай севардим ва ҳозир ҳам қанчалар севаман-а! Бизни иккинчи сафар у ерга атиги икки соатга олиб борганда, қанчалар ўткир-у уқубатли тушкунликни ҳис қилдим. Бундан ташқари: бўлақол! бўлақол!» дея итаришарди.

Мен ҳам Вифлеемда бўлганман ва Исо Масиҳнинг беланчакларига** қадар тушганман.

«Хайрият ҳам, — деб ёзибсан, — Вифлеем беланчаклари олдида кўп марталаб ёлғиз ўзим бордим».

Мен ёзувчиларнинг кичик гуруҳи сафида эдим ва машҳурларимиз каминага ёқмади: улар тикка турди, атрофга худди сайёҳдай боқарди, на чўқинишди, на тиззада юриб беланчакларга яқинлашди; қиёфаларида одатий кибор, илм, ҳолдан тойган донишмандлик акс этганди, гўё ўзлари қадимдан келган, осмондаги юлдузларни чўпонлардан илгари кўргандай ва бутун ҳурмату эҳтиромни энди ўзларига кўрсатилишини кутаётгандай эдилар. Наҳотки ХII асрда руҳоний Даниил Константинополь ва Иерусалимга саёҳатини ёзганда, ўз оғаларининг «саховати»га муҳтож эди? Шу хаёл ўтиши билан эринмасдан унинг китобини изладим.

Вифлеемдан икки чақирим узоқликда зайтун боғидаги элчи фаришта номи бидан аталувчи ташландиқ ибодатхонани кўрдингизми? Фаррар ўзининг «Исо Масиҳнинг ҳаёти» номли катта китобида бу жой ҳақда ёзган, мен унда ўтказилган байрамларнинг арафа кунларидан сўзлайман... Нега шундай? Фаррарнинг китобида ва бошқа манбаларда ҳам Муқаддас ерга алоқадор расмлар, гравюралар, илк фотосуратлар муқаддас урф-одатлар нақшларини қандайдир ажойиб қадимий услубда безатилган, бу Худога ва ибодатга жалб қиладики, ҳаммангиз бир зумда тақдирга тан бериб қоласиз, сўнг хўрсиниб, таъзим қиласиз.

Кеч куздаги бўшлиқ саҳрога ишора қилади (ҳозир бу жойларда Голубицкая ва Пересип бор), абадий ёлғиз гўша, қадимда греклар Ахтанизовски лимандан Меотида***бўйлаб сузганда, ҳозирги гирла ёнидан ўтганлар. Мен гирла ёнида сени эслайман, қўлимда эса «Шафақсиз олам» номли саёҳатноманг...

Чағалайлар тўдаси гўё орқамдан изма-из таъқиб қилаётганга ўхшайди. Ҳеч ким! Денгиз ва осмондаги бўшлиқ юқори қирғоқ ортидаги қишлоқда гўё ҳамма нарса ўлган, чоғи. Минг йиллик бўшлиқнинг оҳанги қулоғимга чалинади.

Лекин нега сенга хўрсиниқларни юборяпман? Ахир мендан олис-олислардасан, ҳеч нарса хаёлингга келмайди ва ҳасад қилишимни ҳис қилмайсан. Сен кўрган ҳамма нарса, ибодатларинг, хоч тутганинг, йиққан тошларинг ва малика Олга (Aйя-Софияда) чўқинтирилган жойга ҳавасланиб боққанинг ҳақидаги иқрорларинг қаторида: «Хайр, Истанбул! Шаҳарлар қироли, Византиянинг пойтахти, Aйя-Софияда ибодатхонаси шаҳри, Биби Марям сиймоси билан бирга қалбимизда яшаб қол...» деб ёзганларинг фақат чағалайларга ўқиб беряпман.

Шунингдек, Муқаддас Пантелеимон монастирида роҳиблар билан тўққиз соат ибодат қилганингни ва меҳроб олдида ўн икки марта тиз чўкиб, Иерихон****га қадар ялангоёқ борганингни унутмайман.

Ҳозир гирла олдида дафтарга ёзувчиларнинг Шимолга саёҳати ҳақида ёзишни бошладим, лекин илк саҳифадан нарига ўтолмаяпман. Керакли сўзларни тополмаяпман. Бари сирли туюлади, энг қадрли нарсалар эса ичингда ингичка тола бўлиб қолади, узун оҳангдай чўзилади. Бу сўзлардан кўнглим тўлмаяпти.

Энди аср охирида мамлакатимизда содир бўлган воқеалардан сўнг, менда бошқа ҳаёт акс этяпти, саёҳатимиз гўё хайрлашувдай туюляпти, бунақаси бошқа такрорланмаслиги учун ҳам шундай чоғи, гарчанд Ельцин тўнтаришидан аввал ўн йиллик умр хотиралари жамланганди. Орадан қанча сувлар оқиб кетди ва ўша компаниядан Худо ато этган барака кетди, энди мен учун лаҳзаларни танлаш, уларда энди бундай яшай олмаслигимга афсусланиб ўтиришим аччиқ туюлади. Бу ерда Ленинград вокзалида ёзувчилар — «қишлоқ меҳнаткашлари» бир-бирини кўрганда, жигарлардай қувонади: Сергей Павлович Залигин, Виктор Петрович Aстафьев Мария Семёновна билан, Василий Белов, Валентин Распутин, Владимир Крупин, Виктор Потанин, Aнатолий Ким, Владимир Личутин, Владимир Гусев, Владимир Коробов, Борис Романов, Валерий Ганичев ва бошқалар. Петрозаводск ва Мурманскда бу қаторга Д. Балашов, В. Бондаренко, В. Масловларни ҳам қўшиш мумкин.

Ва бу мен, Aнапа ўлкасининг собиқ мактаб муаллими ҳам бу ҳалол издиҳомда бормидим?

Энди эса фақат ҳайқираман: «Қандай бахт!»

Энди мен шунчаки ҳайқираман: «Оҳ, қандай омадлиман!»

«Брянск» ва «Сени дилдан севаман» ҳикоялари каминани ёзувчиликка бошлаб келди. Мактабда ишлаб юраверганимда, ўқувчилар дафтарларида ва муаллимларнинг кенгашларида каминани унутиб юборишарди.

Мен ҳеч қачон Распутин, Aстафьев, Белов, Балашов, Олег Михайловга яқинлашмасдим, тушлик пайтида уларни тинглаб ҳам ўтирмасдим. Уралнинг нариги томонидаги Утятка қишлоғида яшовчи ёзувчи мендан «Ёш гвардия» нашриёти ҳақида сўровди, шу тариқа, ўн йилча тинимсиз сўрашда давом этган одам ҳақида нима дейиш мумкин. Биз Aстафьевлар билан бир купега жойлашдик; Мария Семёновна шундай деди: «Ҳозир учта Витя бўлди, аввал битта эди, у ҳам жонимга тегишни бошлаганди». Ва биз бир оила сифатида маза қилиб кулдик. Улар бир хил оилавий овқатга ўтиришди, бизга яна беш киши қўшилди, ёнма-ён йиғилдик ва бари бошланди. Бу даврани қанийди қиздирсанг! На нутқ, на кулги, ҳеч кимнинг на ён дафтарида ва на кундалигида сирли қайдлар пайдо бўлди. Биз лаҳзаларни қадрлар эдик? Шундай яшадик ва яшадик. Ёдимда қолгани ҳозир гўё тилла қум заррасига ўхшайди. Ҳатто бу: кечаси мен иккинчи ўриндиқдан тушдим ва эшик тутқични пастга босдим, лекин мен уни очолмадим; Aстафьев буни эшитди, ўрнидан турди, сўнг дастакни тортиб, мени ташқарига чиқиб кетишимга имкон яратди. Уни уйғотганимдан уялдим... Шеригим эндигина эллик етти ёшга кирганди. Камина яқинда саксонни уриб қўйди. Ва Виктор Петровични уйғотганим ноқулай бўлганидек, йўқ, йўқ, ҳа, буни ҳозирдан кўриб турибман, бир лаҳза хафа бўламан.

Йиллар ўтиб кетди. Биз бошқа ҳаёт топдик. Шимолга саёҳат ҳозир хайрлашувга ўхшайди, чоғи, чунки ҳеч нарса кескин ўзгаришу фалокатни башорат қилмайди.

Бу ер юзидаги бахтли дўстона лаҳзаларимиз эди. Aйрилиқ эса яқин эмас. Мурманскда, Aпатитида, Североморскда, Кандалакшада ва биринчи навбатда Петрозаводскда бўлдим, у ерда Дмитрий Балашовни кўрганимдан хурсанд бўлдим. Адабий давралардан кўра, кичик театрда кўпроқ танилган Володя Бондоренко мени ота-онасикига кечки овқатга чақирди. Мен Балашовни кутардим. Ва у остонада пайдо бўлди, қиёфасидан тарих китобларидаги рус шаҳзодасига ўхшарди. У қалин романларини бир қишнинг ўзида ёзди, қишлоқда яшади, сигир боқди, кулбани бузди. Мен ундан қўрқардим. Aммо Aстафьев унга ўткир нигоҳ билан қарарди, негадир ундан норози бўлиб қолди, эҳтимол, этиги, кўйлаги, камари туфайлидир ёки Виктор Петровичнинг адабий зодагонлигига бефарқлиги учун ёқтирмагандир. Китоб жавонлари бор хонада у қайсидир бир китобни чиқариб, бир бошдан синчиклади, сўнг қарсак чалди, ниҳоят Балашовнинг асарини олди, биздан дераза олдида бир муддат яширинди, бироз гумонсираб варақлади, нималаргадир кўз югуртириб чиқди, кўп ўтмай Балашовнинг ўзи баланд овозда сўзлаб хонага кириб келди.

— Ҳамма князь Димитрийни танийди, — деди Aстафьев. — Ўткир нигоҳ эгаси Балашов гўё гап у ҳақда эмасдек индамай қулоқ солиб турди. «У Циградага гўё бегона эмасдай, Айя-Софьянинг хилватларини пана-пастқам жойларигача яхши билади. У бунга қандай эришди? — Aстафьев сохта ҳайрат туйғуларини намойиш қилди, Балашов эса ердан кўз узмасди. — Унга Мамай*****нинг ўзи иккинчи Бату****** бўлишини айтган. Унинг қандай ёзишини ҳамма билади, тўғриси қойил қоласиз: қандай қилиб асрлар оша ўтмишга назар ташлаш мумкин? Мана, марҳамат: «Князь Дмитрий ўз ётоқхонасида Дунянинг ёнида ўтирарди ва унинг тиззасига бош қўйиб йиғларди». Муаллифнинг бундай дунёсида Дунялар йўқмиди?»

— Битта эмасди, — деб тан олди Балашов.

— Бу ёғини тингланг! «У Дуняни ўзига тортди, пешонасидан ўпди, —Aстафьев истеҳзо билан кулди, сўнг қўлини Балашовнинг елкасига қўйди.

Мен ташқарига чиқмай ичкарида қолдим, ўша китобни очдим. Ва...

— Бу одамларнинг бари ўлган, кўпчилигининг қабрлари ҳам қолмаган. Баҳодирларни ер ютган, ёноқлари қирмизи қизлар ҳам қариб тамоман адо бўлган. Қишлоқлар ҳам ғойиб бўлган. Уларнинг бари ҳозир ер остида ва биз йилномаларда кам қайд этилган нарсалардан кўпроқ нарсани билмаймиз, уларнинг бир-бирига айтган сўзлардан ҳам бехабармиз, фақат шаҳзода, жангчи, қиз нима ҳақида гапириши мумкинлигини тахмин қилишимиз мумкин, холос, — деди у.

— Ҳозир айнан Екатеринодар ҳақида роман ёзаётгандим, ўша ўкинч оҳанглари қалбимга ўрнашди.

Бир вақт Балашов Буюк Пётрни сўкаётганини эшитдим, кейинроқ бир айланиб хонага кирганимда:

— Ҳозир буни Шимолда ҳам тополмайсиз... Кеча зоҳидалар, уларнинг яширин эҳтирослари ҳақида ёзгандим.

— У ҳолда ўша зоҳидаларнинг қайтиши учун ичамиз! — дедим мен ва ҳамма қўллаб-қувватлаш учун биргаликда қадаҳ кўтарди.

Эҳтимол, ўйлаб топаётгандирман? Балашов учун ўттиз йил аввалги Петрозаводск байрами воқеаларини ёзишдан кўра, гилам тўқиётган татар аёлларни тасвирлаш осонроқ эди.

Мен Балашовга эргашдим. У ўз қишлоғида яшириниб яшарди, Москвада эса кўрганим йўқ, лекин бу одам ўта ноёб руслар тоифасидан эди, ўтмиш билан яшарди, ахир бугунги кун одамлари на Владимирни билади, на Мономахни, ёки на Иван Калитдан ва на Сергиус Радонеждан хабари бор. Фақат ўн тўққиз йил ўтгач, уни Новгород яқинида ўлдиришди. Онам вафотидан сўнг, 1999 йил декабрида у билан Москвадаги Ёзувчилар Уюшмасининг ертўласида чой ичгандим, суҳбат чоғи менга келгуси баҳорда Таманга келишга ваъда берганди; январда унга эслатиб қўйдим, лекин кейин у нариги дунёга равона бўлди. Ўша кун чой устида шундай ажойиб ва кутилмаган бир гапни айтди, лекин мен унинг барини ёзиб ололмагандим, хотирамда ҳаммасини борича тиклашга ҳам қурбим етмади. Дмитрий Михайлович, Пушкин чиққан Керчдаги ўша қояга чиқмаганига ҳозиргача ачинаман.

Курашлар қизғин кечаётган бир пайтда усиз барча йиллар қандайдир нурсиз ўтаётгандай туюлади. Унга ачиндим, тақдирини эса Василько Теребовльский, князлар Борис ва Глеб тақдирига қиёслайман. Кузда Василькони тилга олганимда, қаттиқ қайғурганимни эслайман. Ўшанда Яратган Эгам мени қайғуга ботган Кубан казакларига ҳамдардлик билдиришга юборган эмас­миди?

Балашовга Пересипдаги қирғоқ водийсини кўрсатган бўлардим ва балким ундан ҳозир менга биров айтмайдиган гапларни эшитган бўлардим, масалан, роҳиб Никон монастирни айнан қаерда қурдирганини сўзлаб берарди, кейин уни ертўламизга олиб тушардим ва иккимиз совуқ шаробдан тотиб кўрардик, онажоним бизни аниқ овқатга таклиф қиларди, сўнг мендан секин сўрарди: «Бу одам ҳам ёзувчими?» Лекин, афсуски, булар амалга ошмади.

Биз Шимол бўйлаб саёҳат қилдик ва онам ҳар куни «менга ҳамроҳ бўлди», Паша холага дуч келиб қолганимни кўнгли сезгани учун олисдан туриб, суҳбатимизга қўшилди; у қишлоқдаги энг яқин дугонаси билан гурунглашишдан хурсанд эди. Иккиси қирқ йилдан бери бир-бирини кўрмаган, Паша хола қизининг ортидан Кривошчеководан Карелияга жўнаб кетганди; бу оламда ортиқ дийдорлашмаслигимизни билганимда эди, уни Елизаветинога боришга кўндиришни хаёлимга ҳам келтирмаганимга аттанг қиламан. Ҳаммани бир лаҳзага йиғишни иложи бўлса қани эди! Паша холанинг отаси Грегорий, отам Ионнанинг чўқинтириш маросимида черков китобида қайд этилган.

Ва мен бошқа ҳеч нарсани билмайман. У кетганидан кейин йиллар ўтиб, онам Паша холанинг бу жойларда ортиқ яшамаётганидан зорланишларни эшитардим ва Карелиядан дугонасидан келган маъюс хатларни ўқиб берардим: бегона юртга кўникиш нақадар ёмон бўлаётгани ҳақида ёзарди.

«Сизга шуни маълум қиламанки, — кечқурун жавоб ёзаётиб, столни тақиллатганча, овоз чиқариб ўқийман — узоқ кутилган мактубингизни олдик, Таня. Бир вақтлар яқин бўлганмиз. Шунча йилдан буён бир-биримизни кўрмадик. Мен энди 73 ёшдаман. Бир вақтлар Кривошчековода ҳар қандай аҳмоқона сабаб учун ёйилиб кулардик, лекин энди ҳаммаси ўтиб кетди. «Сибирни унутолмайман, деб ёзасан, албатта, азизам, унутиш қийин, бу ерда умрингнинг кўпгина қисми ўтди ва онанг ҳам шу ерда дафн қилинди, Ватансиз қандай кўникиш мумкин? Битта ўғил бор, лекин у ҳам кўз олдимда эмас. Демак, бу Худонинг синовидир. Тишко амаки бизнинг Воронеж қишлоғида вафот этди; улар шу қишда ўша ердан келишган, кўп одамлар ҳақида гапирдилар... Мен аллақачон баъзиларини унутганман. Шу боис кетмоқчиман... Витяни кутяпман, у ёзувчилар билан келяпти, майли бизникига келсин. Ҳурмат билан Прасковья Григоровна».

Қизи Маруся видолашишга яна бир бор «Таняга салом йўллаш учун» станцияга олиб келди. Кампир бироз чиройли кийинган, плашда, ёш ва озғин кўринарди. «Мен унинг олдига ёзувчиларни олиб келдим. Онам гўё қиролича каби қаддини тик тутиб турарди... — Маруся бизга Пересипда шундай гапларни ёзди, — қўлларини таёқ устида устма-уст қўйиб ўтирарди, ёзувчилар бирин-кетин бироз эгилиб унга яқинлашиб сўрашардилар, ҳар бири хушмуомалалик билан бирор ширин гап айтарди, Витя ҳаммага қўнғироқ қилиб чиқди. Хўш, худди у Брежневни онаси билан таништирганидек, биз уйда уларни кулиб қарши олдик: «Онажон, ўзингизга ўхшамайсиз, улар олдида гўё Кетринга ўхшайсиз, тўғри подшозодалардан ёки ҳукумат аъзоларидан эмассиз... — улар бирин-кетин: «Мен қандайман? — деб сўрашарди, онам эса шундай жавоб қиларди.

— Раҳмат, аммо мен китоб ўқимайман, лекин Витянинг дўстлари бўлсангиз, табиийки, нимадир ёзасиз, шу боис сўрашдим.

Ёзувчилардан каттаси айтди:

— Мен Сибирданман.

— Лекин мен Сибирлик эмасман, Воронежданман. Лихоносовлар аслида Сибирга кўчиб келишган.

— Зотимиз, бизнинг уруғимиз қишлоқда шуҳрат қозонган, — деди Aстафьев. — Осикинлар. Осикинлар ҳовузи бор эди. Ва Гайворонскийлар. Улар Лихоносовлар ёмонроқ эди, кўчада Голичевлар деб аташган. Мен, хола, китоб ўқишни яхши кўраман ва ҳозир Беловни кўриб турганимдан хурсандман ҳам.

Белов эса дарҳол қовоғини ўйди ва онамдан дарҳол сўради: «Депортациядан олдин қанча сигир бор эди?»

Распутин Валентин баланд бўйли, камгап, аммо меҳрибон эди. Потанин ҳикоясини ўқирди, онам йиғларди, пакана Личутин гурунг беришга киришиб кетган экан, поездни ўтказиб юборишига бир баҳя қолган экан, петрозаводсклик Балашов унинг кўзларига узоқ тикилиб қараб турди, Крупин онамга икона совға қилди. Уни яқинда Қуддусдан олиб келган экан. Онам хурсанд бўлди. «Мен Таняга ёзаман, — деди у, — Витянинг қандай яхши дўстлари бор экан. Витя ёзувчиликни қариндошларимизнинг биридан ўрганган. Худога шукрки, у жуда мулойим феъл одам эди».

Онагинам Петрозаводскдан келган хатни кўп марта қайта ўқиб чиқди, боққа кирди ва у ерда Паша хола билан гаплашишни давом эттирди ва ўз ҳаётидан оҳиста шикоят қилди.

Кундалигимдаги қайдларга кўра, Попсуйшапка Толстопятанинг сўнгги йиллари, синглиси Манечканинг ўлими ҳақида сўзлаб берадиган бобни тугатаётган эканман. Лермонтовнинг туғилган кунида Таманга, у ердан юнонча Витязево қишлоғига, Благовешченская қишлоғининг машҳур отаманининг Константин Юхно қизининг олдига бордим: яна бир бор сўраш, яна бир бор яхшиликка умид қилиш, ҳамма нарсани яна бир бор эслаш учун йўналдим, гарчанд яқин орада бундай яхшиликдан умид йўқ эди.

Гирла ёнида мени доим букчайган чағалайлар кутиб туришарди.

Бугун улар билан биргаман. Чиғаноқларни саралайман, ўқийман, ёзаман ва ҳайрон бўламан, вятско-москвалик биродарим ҳозир Вефлеемда ялангоёқ юряптимикан?

Ҳозир у олисда ва шундай масофадан ўзи билан қандай меҳр ила сўзлашаётганимни эшитмайди, лекин бир кун келиб, кўз ёшларимга тўлган саҳифаларимни тугатганимда, у ўқийди, лекин биз у пайтда қариб қолган бўламиз. Aммо ҳозир Пересипдаги Гирла ёнида ўтириб унинг ёзаётганларини ўқиётганим каби, ўз қишлоғининг қаеридадир битганларимга кўз югуртирмаяптимикан? Мана унинг сатрлари: «Дунёда қалбим яшайдиган, чўқинадиган ва тунлари ибодат қилиб чиқадиган тўрт томон бор: Лавра, Никольское. Великорецкое. Килмез. Aлбатта, Москвадаги квартирам».
Менда эса Гирладан бўлак нимам бор? Энг азиз бурчакларида барча саҳифаларда илгари одимлайман. Омин.



* Бу сўз одатда Қора ва Азов дарёларига қуйиладиган дарёга (ёки каналга) нисбатан қўлланилади.
** Исо Масиҳ беланчаклари — пайғамбар туғилганидан кейин ётқизилган махсус жойларга айтишади. Шунингдек, Вифлеемда эса болалар ухлатиладиган махсус ёғоч қутиларни аташади.
*** Азов денгизининг антик номи.
**** Фаластин ҳудудидаги қадимий шаҳар.
*****Мамай (қачон туғилгани маълум эмас, бироқ вафот этган йўли 1310 йил) — Олтин ўрданинг энг таъсирли ҳукмдорлардан бўлган.
****** Бату қадимда Монголиянинг сиёсий арбоби бўлган.