сендаги бу хотири жамлик...


* * *
1

сендаги бу хотири жамлик
инда ётар қуйилади нур
қуйилмайди жимирлар томчи
ёнадир ва сўзлайдир
бўшлиқданман бир менинг ўзим
ўзни олиб кўраман изни
қуйилмайди жимирлар томчи
алдайдир ва ёнмайдир
орол остидаги дунёда
жимгина ёрилган товон-ла
келар оқим эмас ичингда
қотиб қолган қон
айтадирки мен яшамайман
таянч бўлиб ишлайман сизга
оқим томон юргум у ичда
сўнгги томчи қон
кетдик рақсдай ноз-карашмаю
ўлдиргувчи нигоҳлар сари
ўша иссиқ доғчалар ҳамда
чуқурликлар неки бор сари
у рақс тушар қалдирғоч каби
ўлик қалдирғочнинг оғзида
шундай қайноқ доғчалар ила
шундай хира тутун ичида
ҳамма рақсга тушар рақс ила
синиқ парвоз ила учарлар
жиринглатар бузуқ бонгларни
ҳар не ҳақда қўшиқ сингари
худди ўша испанлар ила
синиқ йўллар ҳаво зинаси
рўёларда юрганлар бари
йиғилдилар бу тушга энди

2

бугун қорли бугун у билан
ўтди бўрон сингари
кетаётиб сўқмоқ йўлакда
тойиб кетди кўзларим
улар ўзи сохта из каби
ётардилар муқаддас жойда
бўшлиқларга таянган йиллар
давомида югурди қайга
бахтсизлик бахт тра-ла-ла
ер жиринглар оғизда
ўзга ном-ла бўзариб
чайқалади режимга
ақли елкан шамоли унинг
меники эмасдай нимадир
қуролдай тутайди бурчакда
ва оқади Ҳеч нима каби
хайр вақти келди ол куним
тил-забонсиз оғизлар учун
зулмат девор ёруғ кун учун — сен-чи сен-чи сен-чи