Кузги қўқонгуллар ақлли, зиқна...

* * * Кузги қўқонгуллар ақлли, зиқна, сочмас ифорин. Қадрдон кексалик ҳид берар шундай — ўткир, виқорли. Ўтиргум ёпинчиқ четгинасида. Безовта қилмайман. Қўлларингни бер. Ўлим тинч — шунчаки жигарранг совуқ кўза ичра қўқонгуллар ғадир бандлари сув ичмай қўярлар айтиб ташаккур.