Ноябрь, лекин музлагани йўқ...

* * *


Ноябрь, лекин музлагани йўқ
бизнинг ҳовуз. Сув худди тирик.
Кел ёнимга, яқинроқ келгин,
Суян менга, асло қўрқмагил.

Шундоққина сув қирғоғидан
сочилган ҳўл, оғир баргларнинг
ерда ётган қатламларини
тергум, қўлим чуқурроқ суқиб.

Ҳовучимда — тошчалар. Учта,
Тўртта (томчи тўкилиб борар
орасидан бармоқларимнинг
қорайган сув — сув томон қайтар).

Тошчалар. Уч донаси сенга,
тўртинчиси менга, азизим.
Айтганча, йўқ, олгин буни ҳам.
Сенга керак бўлар, олгин, ол!
Мендан шундай бир енгиллигу
тубсизликка кетасан, унда
хазинага ўхшар барча юк.