Ҳаёт чархпалаги
Болалик орзулар донишмандликни
Донолик курашар излаб ҳақиқат
Ҳақиқат соғинар бахтиёрликни
Бахт орзулар учун чекади ҳасрат
Орзулар ошиқар бир умид сари
Умид эътиқодга томон бошлайди
Эътиқод чорлайди диёнат сари
Диёнат муҳаббат ҳақда сўзлайди
Жасоратни талаб қилар муҳаббат
Жасорат нозиклик, зарофат излар
Оналикни кутиб яшар зарофат
Оналик болалик ҳақида куйлар




