Эвенкча дафн маросими
Ухлатинг тонгги оламда
марҳум ўғилларингизни.
Майли, муз қотган юзин
ювиб қўйсин ўзга офтоб.
Майли, сассиз тонг офтоби
ювиб қўйсин юзларини...
Мана шундай йўқ бўлар халқ.
Жон берар халқ. Ёшлар агар
Кексалардан олдин кетар
мовий, ўзга юртлар томон...
Ердаги игнабарглилар
хаста, ранги ўчиб бўлган.
Ухлатинг тонгги оламда
марҳум ўғилларингизни.




