Мен, Кушнер Александр, боқий Римни кўрганман...

* * * Мен, Кушнер Александр, боқий Римни кўрганман, Кўрганман Бухорони, мовий Самарқандни ҳам, У ерларда иссиқда тушга денгиз киргандай, Кўрганман Пятигорскни дуэль тоғлари билан, Толедо ва Мадридни, Женево ва Парижни, Уммон ортида ўн бор бўлиб, яшаб кўрганман — Ҳайратга сола билмас энди булар ҳеч кимни, Тезма ва бошқа олис юртларга тан берганман, Масалан, Хитойда Крит ичра бахтиёр бўлдим, Венецияда янаям бахтлироқ — рўйхат узун, Барчасин санаб бўлмас, Марбург ҳам азиз эди, Амстердам билар менга қадрдон, яқинлигин, Буларнинг барчасини санаяпман нега мен Хаёлпараст, уйқизи, қишлоқи ва дангаса, дейманки, Цезарь олис юртларга шафқат қилиб, жаҳонгир Александр барига қўл силтаса.