«Дирижебеллар» туркумидан
Қишлоқ қабристони
Кенг ошхона, ётоқли, шинам, саҳни катта уйимдан агар
шикастланган кемамизни ҳам, аравада ярим аср бурун
келтиришган илма-тешиқ, қадоқ йшлдан ҳар сафар
кетарканман секинлик билан — борлиғимни қоплайди тутун.
Имиллар ой, ёлғон ва қуртнинг нарвонидан юрган йўллари.
Нима қолди камтарин, бенаф меҳнатимдан ушбу дам, мана...
Тўрт оёқда миямга қуруқ лойиҳалар ўрмалар бари,
тушган гугурт қутисида ҳам кетим билан турардим яна.
Ҳамкасбларим ўйларди қандай ўлимимни? Мардуд дебми ё?
Ишонганми баладлик йитса, қайтарар деб орқасига тез?
Икки поезд узун кўприкдан ўтар чоғ дуч келса тун аро
ўтказар деб ҳуштаклар билан олингувчи қаттиқлик у кез?
Йўқ, тасма-ла иякларига шлаяпасин маҳкамлар, улар
ҳорғин портлаш мактаб қўғирчоғини орқасига осиб олганча бадар
Дарё ичра бирдан гирдобга дўнган томонларга маъюс тикилиб турар...
Қирғоқда деворга қапишган, тили лабига осилган калтакесаклар.
Дерлар, кринолин этакларида, силлиқ дирижабл тепага қадар
етмай, кўрмай қолмиш булутлар орасида медузани ҳам.
Ёнғоқ тергувчига ўхшаб кетарди қуёшда қорайган велосипедчилар
хорижий кўйлакда, пешонасига қора кўзойнакни тақиб олган дам.
Ёдга д»Эскювели ускунаси ва елкага осиғлиқ зина, оёғин
қояда ҳар ёнга буриб, винт ила адаштирган зина тушади қайтиб.
Ойна тозаловчи каби буғланар, ҳаво варракларин қавми олар тин,
аэроплан турар зх жойида, олд ойнасидан лойин қўйишар артиб.
Хантал юритилган суврат-ла энди байрам қайиқлари, елда ҳилпираб
турган ленталари рангин аниқлаш маҳол, улар дирижабли, тўзғоқ
коржомаси қат-қат эканлиги чин. Ердан таналарни олишгач тўплаб,
улар ётган жойлар эрталаб сувга тўлиб кетганди бироқ.
Асаб чеккасидан нарида борлиқ ибтидосин олар, Зулматда холис
водий бўй кўрсатар бизлардан баланд. Объективда кетса зум қанча олис,
шу қадар яқиндир босимли деталь. Шунчалар маънонинг қопқони қайтмас.
Ҳар олакўз атом ўйламай-нетмай тўқнашиб кетмоғи оғриқли эмас.
Оқшом сокин. Феъл тинч. Ва эҳтиёткор мунажжим коллапсда.
Ва шитирлаш ҳам
қулоқ супрасининг шаклини чизиш — худди расм дарсидагидек.
Қўнғиз уфқда елар, ойёчаларин ҳеч ким журъат қилмас санашга у дам,
паромчи сув узра эшкагин кўтаради, эшкак эшмас лек.
Енгил оёғида тик юргувчи қўй осмон бўйлаб олис ғарамдан чопар,
пилдирар бошини ортга ўгириб ва оёқ учида юра бошлар, то
шу асно кўзгуда ўз елкасини кўрай дея уриниб ётар.
Бўйнин бир зум чўзмоқликка, о, қайда ҳозир Пармижанино?
Кимёвий-яшил у қабристон ичра ўрнатдим мен омонат ҳайкал.
Деворига ҳаво баллонин чизиб.
Фол очгум сояга қараб — чодирлар сирти бўйлаб улар бурчакнинг ҳар гал
очилган жойига сочиб юборган 36 йиғма асбобдай қизиб.
Букар омбир, арра, консерва тиғин, ҳаворанг бўёқни эгри тиғ у дам,
қўлпарма, тирноққа чуқурча, илгак ҳамда бураб очадиганлар...
Ким ҳаво паррагин эгиб кесар, ким қуроқлардан айлар Бильбаони жам,
борлиқ паррак ортидан дўниб гумбазга, қўл истагин танлар.
Ҳаво шарларини нўноқлар тез-тез шаҳар чети узра учирарлар, гоҳ —
ерга қўндирарлар. Ҳар ён қийшайиб, пўстлоғидан ҳаво чиқаради шар.
Рўё умуртқа чанг солар. Ичдаги бурчакда педаллар ногоҳ ўзаро
тўқиниб, шар ерда ёйилар, шунда стратонавт юриб устидан ўтар.
Уловларда қаддин тик тутган ҳолда вароқлар сочилган кўчалар — тўзғин,
унда ганч ГЭС перфорация бўйлаб кўкда туйилмоққа, кинога кетар.
Отлиқ, суратчилар, болалар аро — Васенко, Федосеенко, Усыкин.
ҳар бирин профили чеккаси бўйлаб «ва ҳеч қандай аммо» сўзи акс этар.
Нега кўккўз жарроҳ танага ўткир платина билан ўнг, сўлга — малҳам
тутган уста кирар, қаншарга эса — соҳирнинг хираранг ҳассаси кирар?
Рулга қайтармоқчи бўлишди тағин ҳаво кезгувчини, лек у ложарам,
серғовак қурилма арқонларида тарвақайлаб ётиб олган кўринар.
Бошқа пайт ёт жойда тек турган бир тўп лайнерларни пойлаб ётарди
ҳорғин,
улар сотилиши кутар, у эса итларга қўшилиб кетмоқда ҳар дам
Прожектор бўлган ва фюзеллажларнинг очиқ омборида юмалоқ локин
илаштириб олган жойда, Невада туширган бўларди дарпардани ҳам.
Балки томда қочар, эргашар ҳамма, суст қамиш-қуроли билан эрта-кеч
кўлмакни айлар тор, у осилиб чўнг бинони четидан ушлаб эгарди.
Дирижаблин бичиб сокин, фильмлар тагёзувларида кўринмасди ҳеч,
ўчиргичдан пуфлаб хипчин, чизмага таннозлар рефлексин киритар эди.
У ҳайрон. Николо Телега ёзган: буржлар ёришмоқда. Ҳар ўлган жондан
қобиқлар аланга олар — ўримда тиқилиб қоларди ғалтаклар бетин.
Ўлик учувчидан ўзга ким ерни тўғридан осмон-ла боғлайди? Конда
чўккалаб ўтирган кончи эслатар электрошитдаги чақмоқ белгисин.
Бўртиқ, бут плита, меҳроблар аммо, бурилсанг гар, зудлик билан бадқовоқ
маймунлардан ҳам тез тепага чопиб, тирсакларин ишга солишар бебок;
табиий танловдан ким ўтмас, ўша арқонни гирдига жим тортмоқда, боқ,
ва тўсиқдан ошиб ўтмаслик учун кўриниб турибди ҳар шилимшиқ ток.
Ёруғлик қаъридан отилиб чиқар у ўжар ёруғлик, не бўлганда ҳам,
ғижим қувурчага глобус ҳаво пуфлагандай тикка бўлар шу замон.
Коптокча сўтилар, тилин чиқариб, бир рақами бўлиб кўринар у дам,
остимизда қолган булутлар бўйлаб биз йўлни ҳисобга оламиз аён».
Гарчи улар узра конвертга тўлган сигор дуди уни шифт қадар тортиб
кетолмас, барча Жак, Жозеф ортидан улгурмоғи лозим, пойларкан пайтин.
—Қоғоз ҳарф учунмас, тошга ёзинг, — деб кирар Монгольфьерлар
совутин отиб.
Мануфактура — гравюрадан. Борей айтиб турар соғона байтин.
Ҳовлида лиқ тўла темир қипиққа элликтача бочка. Сурбек аммиак
вишиллар, ниқобда ҳамма. Металлни қувур ичра тишлар айланиб ишқор.
Хавфни вакханкалар аро Орфейдан ортиқ ҳис қилгувчи водород бордак,
ва яланғоч одам баданидаги чизмани устага кўрсатар ошкор:
Билакдан тирсакка тортилган арқон. Бўйнимдан ўралган. Икки бор суҳбат
тугунидек маҳкам. Юошқа тирсакка тушар. Билак ора белга боғланар.
Юриш учлигининг бошига томон бораётган тугун. Тананинг фақат
шу ҳужайрасида топгайлар қарор ҳамда гапиришга чоғланар.
Кўп сездим — у юзин буриб ненидир эслаганда келган ютуқдан нуқул
сайёр майдон портлаб, секторлар оша бостириб келарди оломон.
Кўп сездим — шаҳардан ҳаво шарида қайтарди тонг-саҳар, бир гал кўкда ул
терминалга кириш учун дирижаблини айлантириб яёв турарди ҳамон.
Гувоҳдирман: барда занжирда уни узатиб автомат, кутубхонада
туширарди, чўлда эски симтўрдан даладаги хароб зиндонлар бот-бот,
дарёни тўсгувчи дирижаблнинг суғуриб олинган қовурғаси ва
саёзда зирҳ тўрлар тушга кирарди, чавоқлар-чун яқин йўллар билан. Ёт.
Кўп сездим: уйидан қаддин тик тутиб, шунингдек, тортиниб чиқарди,
қўлда —
чизмалар ўрами ва камарига тахта қопчиқ олганди қадаб
майсалар юқори тугмачалардан узилган сувратлар янглиғ бир тўда
олдида энгашар, ва у пичирлар девордаги девор дарзига қараб.
Бирдан ғойиб бўлди, кундан адашиб, уни ҳам зинадан тушаётган чоғ,
меҳмонхонада ҳам, кузатганда ҳам кўрмадим ва уни қидирмадим то,
тиклик зебра минган гармошка янглиғ ҳўрпайди, ортига чекинди бироқ,
Иоанн айтгандек, у доим ўзин ортида ва олдида гўё.
Бошқа қидирмадим. Сан-Францискода, «Гул билан Қушқўнмас»
барида бир гал
балиқ беришганда локланган тонгги газетда, бу уммон махлуқин қайсар
қовурғаси аро одатдагидек битта некрологни ўқиган маҳал
нимбага хос бундай ёруғлик келмаслигин билгунга қадар.
Қайта кўмиш. Қабр — бўм-бўш. Текшириб кўрилган, олинган хок намунаси.
Бунда мадфун киши — кўкдан, ҳеч кимга, на белги, на хокка бергандир озор,
у менда нафақат дўстим, ишончли вакилин ҳам топди, дер эдим асли.
Дудбуронинг ғижим бурилган жойи, сокин дирижабллар — ҳали дарзи бор,
Матоҳи дамингдан ҳилпираган бошқа оламга элтувчи радиус, бурчин
тақдирладим, улар бизни майсага туширди, планер роҳати равон
зарпечак аро ва телефон ўчган минор узра дала бойқушин саси
бор жойда чаккангдан ҳамда тўқима мембраналар ландшафларидан, ишон.
Оқшомдаги ангар
Ангарнинг шохлари далага қадалди.
Моддалар айри жойда баландлик ваҳми.
Ялтирайди ярми битган дирижаблнинг
тўғрисида бўлим секторин саҳни.
Биз ҳаводан енгил, тикликлар бўйлаб равон,
эркин қулаб, тўлдирармиз бурчак, қатларга қадар.
Бўш қолдириб ёнламасига вокзалдаги шишаларсимон.
Дирижабль сузар, қорнин остида чироқ чақнар.
Пайвандлаш тўсқичин остига кундузда ул
кир кўтармас миясин яширган ким? Оқ анжом —
чўнтакларда. Ангар тарқалди буткул.
Омонат халта тутган роботлар бесаранжом.
Ангар ўчди, йитди. Лек унда ҳудудма-ҳудуд,
у ёқ-бу ёқлар сари ҳаракатланар надир.
— Бош чайқайсан, оёғинг нега осмонда ахир?
— Излаяпман анбиё, авлиёни юртма-юрт.
Жадвал
Денгиз узра ёмғир томчиси улкан, қуйи — бураб очгич дастаси гўё.
Юмшоқ оқимларда қўрғонлар ҳамда манзаралар аниқ сарҳадсиздир лек.
Йўл-йўлакай рангин ўзгартиради узун ёмғирпўши дарахтлар аро.
Эллипс, киприклар бурилишида зобит чизғичидан нимадир бордек.
—Жонга тегди, — дер у хокнинг, заёмнинг ғилдирак, гарови бўлмоқлик эрта.
Олдинга чопганча ҳодиса қиқиб, ҳаракатсиз ўқда тутар ноаниқ.
«Дирижабллар тарихи»н очаман — азим пўстлоқлар тиззаган тўкилар, ерда
бўлиниб, силкиниб, ёниб — истасанг валий, набийларни олиб чиқ.
Валий, набийларни олиб чиқишар. Заём барабани — даввор. Берсанг сас,
гижгижласанг қора туйнукларни гар, улуғ, ҳалокатли бўлар ҳар завол.
Бир-бирига қарар геодезистлар, тротил — чўнтаклар ичра ҳар нафас...
Қуёшни тўхтатиб қўйиш мумкиндир, олдинга кўтариб қўлни бемалол.
Кема, булут узра Ер билан бирга қуёш остидаги ўрнидан жилмай
равон. Жосуслари, Гжель чинниси, минорали далаҳовлим бунда бор.
Лойиҳа устида ишлайман, уйнинг қамоғидан не ҳам қилардим чиқмай? —
мунгли дирижабль — фарсаҳ-фарсаҳлаб — кувачадай ёнсин токи беқарор.
Туш кўрдим, бермишлар ҳаводан енгил нон (нон шаклидаги юмалоқ надир),
ичида — ўйингоҳ, ўйин авжида — аччиқ доннинг миллиметри жам.
Қум бўлиб чопаман, қўйиб юборгум — заргарона тийра кўкка, негадир.
—Ҳазир бўл, у ерда тўда бор, ҳатто уйқудан суғуртанг бўлган чоғда ҳам...
Саҳарларда уран кўмилган мозор соқчисидек дайдиб, улги олгум ва
жадвалга қиёслаб, йога-ла машғул: ўзимни ёғдуга соламан мутлақ.
Қуёш қайга кетди? Коперник тутган паргор сингари мен сайёранинг ҳар
бурсакларин хижил айлаб бетараф ҳақиқат узра мен тургум муаллақ.
Шинам уйимдаги гравюрада эснаган шар, ўчоқ, икки сўз аро,
у — улар ортида, аэронавтлар учадилар соҳил мачтаси сари.
Ҳақиқий бўрон, мен номин билмаган бир тўп ўсимликлар... қуёшга бало
ёғдиришнинг айёр кушандалари — Ҳаво илони, сув алвастилари.
Дағал либосимда балки бирорта хаскашга илашиб қолганман, балки
компьютерни ўнгмас, сўл қўлим билан қўшиб қўймоқликдан эмасман огоҳ.
Балки китобни мен табиатга мос қилиб қўймаганман? Кўлмакда акси
бор минор ечилган боғлагичлардек иккига бўлиниб кетади ногоҳ.
Аммо ёзувим бор дафтарда: Қуёш уфқ чизиғин босиб ўтолмас тикка,
манзаралар такоро бўлмади. Фурсат тарвақайлаб турарди бир зум.
Дарахтлар бир қисми зулматда, қолган қисми ёриб чиқди бўш ёруғликка,
майда ғазабноклар кўпайди, аммо ҳосил бўлди мени ҳифз этган уюм.
Ва фауна излаб тонгларни, чекинади топмасдан бирор самар лек,
оқсилли ҳамда тош махлуқлар яшаш жойларини тарк этиб кетар.
Саҳройи Кабирдан кемтик, қулоғи кассетадай нусха келди ва муздек
қалқон четидаги оқ ҳароратда кўриниш берар.
Бу жўн, синф ародек гўё, Перишкин дарслиги бўйича: вагонларни тез
тўсдилар, сирпанчиқ юк лек ўз йўлин йўловчиси билан этдирди давом.
Қийма ҳамда контур икки қора-оқ ҳудудга бўлинмай бурун ўша кез,
траектория ичра қўнган дирижабль кетди зулмат билан қоришиб тамом.
Сайёранинг тунги ярмидан хира кўринди Навиннинг қўмондонлари,
ҳорғин, содда қуёш шаҳарликларнинг ажин босган манглайида қолди.
Ускуна тахтаси узра мерганлар юзтубан йиқилди. Борт сиртидаги
пластиналар ҳам совир. Дирижабль қунишиб олди.
Ва у осмон туйнукларидан бири дея этилди қабул.
Уч кун ертўлада адашиб юрди: ичди ва лавҳалар битди ҳар қадам.
Унга (нодон, рашшок, қўрқинчли, залил) жанг шарпаси,
шарпа жанглари нуқул
тўмтоқ дирижаблни йиғиб этди жам.
Қоғоз варрак
Қайноқ шамол, инграган арқон,
тўзғин варрак сигнали илкис
сузар Иерихон дарчасисимон,
ортидан қуртлаган арқон — изма-из.
Унинг нафасбахш ғов, тўсиқлари ҳам
қўрқоқ қутичалар елимловчи лол,
ақли паст, сўқирни яширар ҳар дам
ва уларда ёнар ел ёноғи ол.
Сокин гипотенузани тортаман
гоҳ варрак, гоҳида тиқмачоқ бўлиб.
Шлюздан шлюзга оқиб тепадан,
парсек ва эондан ўтаман шўнғиб.
Зада, макон айлаб осмон қатини
курак-ла ўзимга, ўзимдан тортиб
ўтказгунча миллиметровка квадратин
ҳажм бирлигига, пайпаслаб топиб.
Булутлардан у ён бошқа бир қўшин
тушиб келса, саркашлик қилар.
Ва биринчи бўлиб отмаслик шартин
англасанг вақт митти тишда йиғилар.
Бичимда парчиндек титрайди унсиз,
орамиздан хато боис жонин олганнинг...
Манзилига ўтар қора белгисиз
конус билан қорнин ёрганнинг.
Оний тортишувда катта аҳмоққа
айланишга ақли етса гар бебок
ва ўзин қоғозда бурдаласа то
тумшуқ ерга қадар ва патли копток?




