Соатлар

 

 1

соат қандай юрмоғи керак
қандай юрмоқ керак соатда
соат ичра юрилар қандай
юрилар
бундай
чиқ-чиқ
чиқ-чиқ
чиқ-чиқ
шундай


ва бирдан!
бошқача!
бўлакча
мана будир соатнинг ичи
бошқача
мана будир соатда юриш
бўлакча
мана будир соатнинг ўзи
бундай юрмаслиги лозим


чиқ ҳам эмас, тиқ ҳам эмас!

демак
демак соат ичра юрилар
пружиналар йўллари бўйлаб
ва муҳими қадам маромин ушлаб
соат ичида ҳам худдики
ташидаги каби юрмоқлик
аммо қандай юрсин соатнинг ўзи
бир тўрт уч

2

соат механизми ичра одамча бор
соат-одамча
вақтни бошқаргувчи
сонияни тутиб қолгувчи
дақиқани тинчлантиргувчи

нелар содир бўлар бошқача бўлса?
эрк беришинг билан югуриб қолар
лаҳзанинг ортидан лаҳзалар
тутиб қола билмассан асло
сен бу учар сонияларни
ҳеч бир йўл билан
нега керак тутишнинг ўзи?


3


вақтнинг югуришин айтди шоира
қайга югуришин айтмади аммо
ва энг асосийси айтмади
афсус
қаердан югуриб келганин вақтнинг