Етимлик
Кулба бўм-бўш. Шамол сайр этар.
Сарғиш сувратларда балки уй эгалари,
тартар* девор ортида ғамгин сайрар, занг босган
ошиқ-маъшуқдаги эшик сингари.
Чор атрофда яқинда кечган ҳаёт излари:
қошиқлар, қорачироқ.
Назаримда, буюмлар — ташландиқ ит, мушукдай,
қандайдир эзгин таъна билан боқишар узоқ.
Ўз ўлан-тўшагидан кечмоққа одамларни
не мажбур қилди, ахир?
Ёлловчидан ваъдами? Ё беқарор, хом ўйлар?..
Жимлик. Фақат тартарқуш маъюс қўшиғин куйлар.
* Қуш.





